Жиззах шахар 4 – умумтаълим мактабида “Ким эдигу ким бўлдик, эртага қандай юксак марраларни эгаллашимиз керак?” мазмунидаги тарғибот тадбирлари булиб утди 

Тадбир ташкилотчилари: Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, Республика Маънавият тарғибот маркази, “Ўзбеккино” миллий агентлиги, “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси, “Ўзбектеатр” ижодий ишлаб чиқариш бирлашмаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари.

Масъуллар: Таълим муассасалари раҳбари ва уларнинг маънавий ва маърифий ишлар бўйича ўринбосарлари.

Таклиф этилганлар: Тарғибот гуруҳи аъзолари (Республика Маънавият тарғибот маркази вакилллари, театр ва кино актёрлари, шоир ва ёзувчилар,таниқли эстрада хонандалари ҳамда “Ниҳол” мукофоти совриндорлари).

Тадбир ўтказиладиган жой: Таълим муассасаси фаоллар зали.

Таълим муассасасининг асосий кириш қисмида тадбир бошлангунга қадар юртимизда мустақилликка эришгунга қадар бўлган давр ҳамда мустақиллик йилларида амалга оширилган ислоҳотларни акс эттирувчи “Ким эдигу ким бўлдик, эртага қандай юксак марраларни эгаллашимиз керак?” номли фотокўргазма (ҳудудларнинг ҳолати ва шароитидан келиб чиққан ҳолда)лар намойиш этилади.

Шунингдек, ҳар бир таълим муассасасида “Кеча ва бугун” номли стенд ташкил этилади ва унда таълим муассасаси қиёфасининг, моддий-техника базасининг олдинги ва ҳозирги кундаги ҳолати акс эттирилган фотосуратлар ва уларнинг қисқача изоҳлари жойлаштирилади.

Бундан ташқари, барча таълим муассасаларида “Ибратли йўл” номли стенд ташкил этилади ва унда мазкур таълим муассасасида таълим-тарбия олган, бугунги кунда давлат ва жамият ривожига муносиб ҳисса қўшаётган собиқ ўқувчи-талабаларнинг, шунингдек, юрт тинчлиги йўлида хизмат қилаётган ҳарбийларнинг фотосурати, уларнинг ҳаёт йўли ҳақида қисқача маълумотлар жойлаштирилади.

Техник жиҳозлар: Компьютер, проектор, экран, овоз кучайтириш қурилмалари.

Тадбир иштирокчилари: умумтаълим мактаблари ўқувчилари;

 Бошловчи-таълим муассасаси раҳбарининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари

 КИРИШ

 Бошловчи:

Ватан қурмоқ – матонат,
Ватан севмоқ – диёнат.
Қолган бари – омонат,
Ким эдигу ким бўлдик.

 Ватан қурмоқ – қадрдир,

Ватан қурмоқ – фахрдир,
Бу – миллатдир, бу – халқдир,
Ким эдигу ким бўлдик.

Истибдоднинг дорида,
Ёмғирлари қорида,
Асрлардан нарида
Ким эдигу – ким бўлдик.

(С.Саййид шеъридан парча)

Бошловчи: Ассалому алайкум, азиз ўқувчи/талабалар, қадрли меҳмонлар! Бугун таълим муассасасимизда “Ким эдигу ким бўлдик, эртага қандай юксак марраларни эгаллашимиз керак?” мазмунида ўтказилаётган тадбиримизга бир қатор таниқли меҳмонлар ташриф буюришган.

 (Бошловчи тадбирга таклиф этилган меҳмонларни таништиради.)

 Тадбирни очиб бериш учун сўзни Республика Маънавият тарғибот маркази вакили Элёр Норпулатовга берамиз, марҳамат!

 (Вакил ўзининг кириш сўзида миллий қадриятларимиз, маданий меросимиз, уларнинг жамиятда ва ҳар биримизнинг ҳаётимизда тутган ўрни, уларни асраб-авайлаш ва келажак авлодга етказишда ёшларнинг бурчи ва масъулияти, турли диний-экстремистик оқимларга кўр-кўрона кириб кетишнинг оқибатлари, фарзандларнинг ўз ота-оналари ва Ватани олдидаги бурчлари, касб-корга эга бўлишнинг аҳамияти тўғрисида, аниқ фактларга асосланган маълумотлар беради, 10-15 дақиқа).

 Бошловчи:

Ватан қурмоқ – курашдир,
Ҳар ғиштидан сўраштир.
Жон-жонингга жойлаштир –
Ким эдигу ким бўлдик.

Дунё талош, дунё – оч,
Айвонингда қалдирғоч.
Кўзингни оч, замондош,
Ким эдигу ким бўлдик.

(С.Саййид шеърининг давоми)

Бошловчи: Ҳурматли тадбир иштирокчилари! Эътиборларингизни экранга қаратишингизни сўраймиз.

Сизлар учун Республика Маънавият тарғибот маркази томонидан Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси ҳамда “Ўзбеккино” миллий агентлиги билан ҳамкорликда тайёрланган “Ким эдигу – ким бўлдик, эртага қандай юксак марраларни эгаллашимиз керак?” номли қисқа метражли фильм / слайд-шоулар намойиш этилади. Марҳамат!

 (Олдиндан тайёрлаб қўйилган техник воситалар орқали фильм ёки слайд намойиш этилади, 3-5 дақиқа).

 Бошловчи: Азиз ўқувчи/талабалар, мана сизлар билан биргаликда мамлакатимизда муҳтарам Президентимиз раҳнамолигида мустақиллик йилларида амалга оширилган ислоҳотлар, ёшларнинг замонавий билим олиб, ўзи танлаган касб сирларини ўрганишларига давлатимиз томонидан қаратилаётган юксак эътиборнинг яна бир бор гувоҳи бўлдик.

 Ҳақиқатдан ҳам бугунги глобаллашув даврида барчамиз огоҳ бўлиб яшашимиз, Ватанимиздаги тинчлик – барқарорликни, осмонимиз мусаффолигини кўз қорачиғидай асрашимиз зарур. Бунинг учун эса барчамиз Ватанимиз олдидаги, жамият олдидаги, ота-онамиз олдидаги, қолаверса бир-биримиз ва ўртоқларимиз олдидаги бурчларимизни унутмаслигимиз лозим.

Ўзбекистон халқ шоири Сирожиддин Саййид айтганидек:

 Ўзингдан бир из қолдир,

Огоҳ ўғил-қиз қолдир.
Авлодларга сўз қолдир:
Ким эдигу ким бўлдик.

 Қалқиб турган бу олам,

Тинч турмас ҳеч, жон болам,
Қўрғонимсан ҳам лолам,
Ким эдигу ким бўлдик.

 Бошловчи: Демак, эндиликда бизнинг ўқувчиларимиз янада кўпроқ китоб ўқишади, ўз устида кўпроқ ишлашади.

Рухсатларингиз билан энди навбатни мактабимиз фахри бўлган, ўз устида мунтазам ишлаганлиги учун бир қатор ютуқларга эришган, рус тили фанидан шахар микёсида “Билимлар беллашуви” голиби Исроилова Севинчга берамиз. Марҳамат.

 (Ўқувчи / талабанинг чиқиши – 5 дақиқа)

 Бошловчи: Раҳмат. Ҳақиқатдан ҳам бугунги ёшларнинг фикрларини тинглаб, давлатимизнинг ёшлар учун яратиб бераётган имконият ва шароитлари бесамар кетмаётганлигига ишонч ҳосил қиламиз.

Севинч Сизга ўқишларингизда муваффақиятлар, бунданда юқори натижаларга эришишингизга омад тилаган ҳолда устозларингиз, дўстларингиз ва ота-онангизнинг ишончини оқлаб, келажакда Ватанимиз равнақи йўлида хизмат қиладиган комил инсон бўлиб етишишингизга умид билдирамиз.

 Бошловчи: Азиз ва қадрли ёшлар ҳозир навбатни таниқли ва эл ардоғида бўлган театр актёримиз Равшан Дадажоновга берамиз, марҳамат.

 Бошловчи: Албатта мустақилликкача бўлган давр машаққатлари ҳамда синовлари ҳали хануз барчамизнинг бобо ва бувиларимиз ёши улуғ ҳамда нуронийларимиз томонидан куюнчаклик билан тилга олинади. Ҳозирда бизнинг азиз ёшларимизга қарата айтган ҳаққоний ва реал ҳаётий воқеаларингиз ҳам юқоридаги фикримизнинг далили десак адашмаймиз.

Бошловчи: Рахмат. Азизлар навбатни таниқли эстрада хонандамиз «Нихол» мукофоти совриндори Дилсузга берамиз, марҳамат.

 Бошловчи: Азизлар, ўйлаймизки бизнинг ёшларимиз ҳозирги шароит ҳамда имкониятлардан унумли ва ўз ўрнида фойдаланган ҳолда чин маънода юртимизга муносиб фарзандлар бўла олади!

Ҳурматли тадбир иштирокчилари, азиз ўқувчи / талабалар.

Агарда сизларда меҳмонларимизга саволларингиз бўлса марҳамат.

 (Ўқувчи/талабаларнинг тарғибот гуруҳи аъзоларига саволлари бўлса, уларнинг 3-4 тасига сўз берилади – 15 дақиқа.)

 Бошловчи: Раҳмат. Қадрли ўқувчи/талабалар энди навбатни бугун муассасамизга ташриф буюрган меҳмонимиз бўлган севимли санъаткор “Ниҳол” мукофоти совриндори Дилсузга берамиз, марҳамат.

 ХОТИМА

Бошловчи:

Қутлуғ бўлсин мамлакат,
Бу давлат, бу салтанат,
Яратгандан марҳамат –
Ким эдигу ким бўлдик.

Ҳайиқмай тўфонлардан –
Мардлик доим сенга тан,
Ота юрт, она Ватан –
Ким эдигу ким бўлдик.

Бурч ҳам қарздир то абад,
Қарз ҳам фарздир то абад,
Айтсанг арзир то абад:
Ким эдигу ким бўлдик.

Муассаса раҳбари:

 Ҳурматли ўқувчилар.

Бугунги тадбирда Ватанимизнинг мустақиллик йилларида эришган ютуқлари, давлатимиз ва ҳукуматимиз томонидан ёшларга яратиб берилаётган кенг имкониятлар, мамлакатимизнинг янада равнақ топиши йўлида сиз азиз ёшлар олдида турган олий ва муқаддас бурчлар ҳақида фикрлашдик.

Демак, сизларга вазифа: “Ким эдигу – ким бўлдик, эртага қандай юксак марраларни эгаллашимиз керак?” мазмунида бугун ўтказилган тарғибот тадбиридан олган таассуротларингиз ҳақида ўз фикрларингиз баён қилинган иншо/фикрнома ёзиб, эртага синф/гуруҳ раҳбарларингизга топширасизлар.

Ўйлаймизки, бугунги очиқ, самимий ҳамда сиздек азиз ёшларимизнинг келгуси ҳаёт йўлингизда улкан сабоқ бўладиган мазкур мулоқот ҳеч кимни бефарқ ва лоқайд қолдирмаслиги, Ватанимизнинг ҳар бир қарич ери, она тупроғимиз, мусаффо осмонимиз ва гўзал диёримизнинг дахлсизлигини, тинчлигини асраб-авайлаш ҳар биримизнинг муқаддас бурчимиз эканлигини унутмаслигимиз кераклиги, бу йўлда барчамиз бирдамлик билан ҳамжихатликда доимий ҳаракат қилишимиз лозимлигини яна бир бор чуқурроқ англаб олдик.

Азиз ёшлар, сўзимиз якунида, Муҳтарам Юртбошимизнинг “Ким эдигу – ким бўлдик, эртага қандай юксак марраларни эгаллашимиз керак?”  деган пурмано саволларига ҳар биримиз ўзимизнинг эзгу амал ва самарали хизматларимиз билан рамзий маънода муносиб жавоб беришимиз барчамизнинг муқаддас бурчимиз эканлигини яна бир бор таъкидлаб қоламан!

Бугунги тадбиримизга ташриф буюрганликлари учун барча меҳмонларимизга ўқувчи/талабалар номидан миннатдорчилик изҳор қилган ҳолда тадбиримизни якунлаймиз.

Тадбир давомийлиги 1 соат 30 дақиқа.

(Тадбир давомида бошловчи томонидан Сирожиддин Саййид, Иқбол Мирзо, Махмуд Тоир, Ботир Эргашев каби таниқли шоирларнинг Ватан ҳақидаги шеърларидан фойдаланилади)

20160405_110610 20160405_110612 20160405_110619 20160405_110622 20160405_110627 20160405_110709 20160405_110716 20160405_110721 20160405_110728 20160405_110748 20160405_110750 20160405_110756 20160405_110758 20160405_110802 20160405_110919 20160405_110923 20160405_110935 20160405_110948 20160405_110953 20160405_111001 20160405_111027 20160405_111054 20160405_111056 20160405_111107 20160405_111210 20160405_111217 20160405_111220 20160405_111224 20160405_111309 20160405_111310 20160405_111317 20160405_111319 20160405_111404 20160405_111407 20160405_111409 20160405_111416 20160405_111420 20160405_111507 20160405_111512 20160405_111515 20160405_111533 20160405_111539 20160405_111607 20160405_111613 20160405_111643 20160405_111851 20160405_112056 20160405_112116 20160405_112148 20160405_112219 20160405_112228 20160405_112239 20160405_112256 20160405_112302 20160405_112303 20160405_112350 20160405_112403 20160405_112407 20160405_112414 20160405_112548 20160405_112555 20160405_112739 20160405_112750 20160405_112822 20160405_112824 20160405_113103 20160405_113232 20160405_113318 20160405_113348 20160405_113403 20160405_113415 20160405_113457 20160405_113835 20160405_113838 20160405_114246 20160405_114248 20160405_114250 20160405_115355 20160405_115449 20160405_115454 20160405_115501 20160405_115517 20160405_115549 20160405_115704 20160405_115810 20160405_120221 20160405_120223 20160405_120455 20160405_120518 20160405_120528 20160405_120646 20160405_120654 20160405_120849 20160405_120900 20160405_124443

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Можно использовать следующие HTML-теги и атрибуты: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <strike> <strong>