Президентнинг Сурхондарё ва Қашқадарёдаги маърузалари китоб сифатида чоп этилди.

 QcyvOx14684221567768_b

Давлат раҳбари 30 июнь-1 июль кунлари Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятларида бўлиб, мазкур вилоятларнинг фаоллари, хотин-қизлар, ёшлар ва кенг жамоатчилик вакиллари билан учрашиб, суҳбатлашди.

Янги китоблардан ана шу суҳбатлар пайтида Президент томонидан билдирилган фикр-мулоҳазалар ўрин олган бўлиб, уларда нафақат Сурхон ва Қашқа воҳалари, балки бутун мамлакатнинг бугунги ва эртанги тараққиёти, мамлакатдаги тинчлик ва осойишталикни, обод ва фаровон ҳаётни мустаҳкамлаш ва қадрига етиш, олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотларни чуқурлаштириш, бунёдкорлик ишларини янги босқичга кўтариш, ёшларни соғлом ва баркамол қилиб тарбиялаш каби муҳим ва долзарб масалалар бўйича фикр юритилади.

Нашрларда тарихан қисқа муддатда Термиз, Қарши ва Шаҳрисабз шаҳарларининг таниб бўлмайдиган даражада ўзгариб, мамлакатнинг энг йирик, жадал ривожланиб бораётган иқтисодий ва маданий марказларига айлангани аниқ мисоллар асосида таҳлил этилади.

Президент китобларида мустақиллик йилларида Ўзбекистон эришган барча ютуқ ва марраларда ҳамма ҳудудлар қатори Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятлари меҳнаткашларининг ҳам муносиб ҳиссаси борлиги чуқур миннатдорлик билан эътироф этилади.

Ушбу китобларни «Озодлик ҳавосидан тўйиб нафас олган халқ ўз йўлидан ҳеч қачон қайтмайди» деган ҳаётий ҳақиқат бош ғоя сифатида бирлаштириб туради.

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Можно использовать следующие HTML-теги и атрибуты: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <strike> <strong>