Мен Иномова Шоира Низомовна Жиззах шаҳар 4 — умумий ўрта таълим мактаби директори Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловларида фаол қатнашаман. Мен, турмуш ўртоғим ва 3 нафар ўғлим билан Ўзбекистон  Республикаси Президентлигига номзодлар Дастурларини ўрганиб чиқиб бир овоздан Шавкат Миромонович Мирзиёевга овоз беришга қарор қилдик. Мен 2017 йилда 50 ёшга  туламан.

Ўтган йиллар давомида хаётимдан, ишимдан рози бўлиб, ўтган кунларимга шукрона айтиб келмоқдаман. Сабаби 1997 – 1998 йиллар шаҳримиздаги хозирги Сайилжойи академик лицейи ўрнидаги гимназияда  маънавий ва маърифий ишлари бўйича директор ўринбосари бўлиб ишлар  эдим.

Ушбу гимназия ўрнига лицей қурилиши режалаштирилган эди. Шу   муносабат билан гимназияда вилоят хокими Шавкат Миромонович  Мирзиёев фаоллар билан хар куни йиғилиш ўтказар эдилар. Йиғилиш мени  хонамда яъни  маънавият хонасида бўлар эди. Шунда  Шавкат  Миромонович менга «Сиз яхши ишланг, келажакда рахбар бўласиз» дегандилар. Уша пайтда мен 30 ёшда эдим.

Буни қарангки мана 20 йилдан бери ўша кишини ишончини оклаб рахбарлик лавозимларида ишлаб келмоқдаман. 1998 йилларда Жиззах  шаҳар телеведениесида «Мустақиллик тафаккури» кўрсатувини ташкил килдим. Бу кўрсатув бир қанча мустақиллик тарғиботчиларини ўз атрофига бирлаштирди. 1999 йил мехнатларим эвазига Ўзбекистон  Республикаси Халқ  таълими аълочиси кўкрак нишони билан тақдирландим. Шу йили Жиззах  шахар 23- «Шаббода» болалар боғчасига мудира этиб тайинландим.

Ҳар йили пахта мавсумида биз боғча мудиралари билан Шавкат  Миромонович йиғилиш ўтказар эдилар, шу йиғилишларни бирида «Сиз  журналист сифатида пахтакорлар тўғрисида кўрсатувлар тайёрлаб, ойнаи   жахон орқали кўрсатасиз дедилар. Мен ва шаҳар телеведениеси жамоаси  биргаликда пахтакорлар, фермерлар, уюшмаган ахолини жалб килиш бўйича кўрсатувлар тайёрлаб, «Мустақиллик тафаккури» курсатуви орқали   кўрсатганмиз. Шавкат Миромоновични менга билдирган ишончларини  ҳар доим мен тўғри қабул қилганман. Бу ишончни оклаш мақсадида доим меҳнат қилганман.

2000 йилни 28 декабр куни мени вилоят хокими Шавкат Миромонович  сухбатларига борасиз дейишди. Мен боғча мудира этиб тайинланганимга 6 ой бўлмаганди хайрон булдим. 29 декабр куни вилоят хокимининг қабулига  бордим.

Бу суҳбат хеч қачон эсимдан чиқмайди. Мен хонага кирганимда  хонанинг ярмигача Шавкат Миромоновичнинг ўзлари юриб келиб мен билан  саломлашдилар. Хаяжонланиб гапираолмай қолгандим. Ўша йилда Жиззах  шахар хотин – кизлар қўмитаси раиси вазифасига мен тавсия қилинган  эканман, буни мен билмасдим. «Шоира Иномова сиз бўласизми, сизни биз   бир ой давомида текширдик, шу бир ой ичида сиздан кўпгина аёллар норози бўлиб  шикоят қи       лишди» дедилар. Мен бу шикоят, гийбатларга ишонмадим. Мен уларга шу аёл ёмонми десам улар хор бўлиб маъкуллашди. Шунда мен «Онажонлар, опажонлар, сингилжонлар келинглар факат яхши аёлларни эмас балки ёмон аёлларни хам раҳбар килиб қўяйлик дедим, сиз шу кундан  бошлаб Жиззах шахар хокими ўринбосари ва хотин – қизлар қўмитаси раиси бўлиб ишлайсиз деб табрикладилар. Шу кундан бошлаб бундай эътибордан  хурсанд булиб янада кўпроқ ишладим. 4 йил давомида ушбу лавозимда ишладим. Шу йилларда мен 32 ёшда эдим. 2004 йил декабр ойидан  бошлаб  Жиззах  шахар   4 – умумий урта таълим мактабида директор лавозимида ишлаб  келмоқдаман. Мен ҳар доим Ўзбекистон Республикасининг биринчи  Президенти  И. Каримовнинг  қуйидаги  сўзларига  амал килганман. Халқим  хаётидан, қилаётган ишидан  ҳар  доим  рози  бўлиши  керак  деганлар. Ўйлаб  қарасам 20 йилдан бери раҳбар лавозимида ишлаб келдим. Шу йиллар  мобайнида фарзандларимни тарбиялаб, олий ўқув юртларида ўқитиб халқимиз хизматига жалб қилдим. Турмуш ўртоғим Жиззах Давлат   педагогика олий ўқув юртида чет тиллари бўйича ўқитувчи. Катта ўғлимни уйлантирганман. Бир нафар ширингина киз набирам бор.

Мен Шавкат Миромонович билан суҳбатда «Сиз хотин – кизлар   қўмитасига  раис  бўлаяпсиз, ўзингизни ҳам қизингиз борми деганларида йук  дегандим, бўлмаса шаҳарни ҳамма қизлари сизни қизларингиз дегандилар.  Ният холис экан биринчи набирам кизча бўлди.

Биз оиламиз билан 2016 йил 4 декабр куни бўладиган сайловда Шавкат Миромонович Мирзиёев учун овоз берамиз. Чунки у киши  хар доим меҳнат қилган одамларни қадрига етган ва уларга ёрдам қўлини чўзган. Менга оддий бир ўқитувчига танимай туриб шундай эътибор берган инсон Шавкат Миромонович Мирзиёевни ҳар доим қадрлайман. У кишининг юртимиз тинчлиги, халқимизни фаравонлиги ватанимизни равнақи йўлида олиб бораётган эзгу ишларида доим мувофаққиятлар тилайман. Мен иш фаолиятимни мустақилликнинг илк кунларида бошлаганман. Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти И.Каримовнинг одилона сиёсатларини қўллаб – қувватлаб халқ таълими йўлида меҳнат қилдим. Меҳнатларим ҳар доим вилоят ва шаҳар хокимликлари томонидан муносиб тақдирланиб келинган. Бугун ишонамизки, биз овоз бераётган номзод, Она юртимиз бахту иқболи йўлида ва унинг буюк келажаги йўлида хизмат қилган тинчликсевар сиёсатчи И.Каримовнинг барча эзгу ишларини давом эттиради.

   Биз  бунга ишонамиз! Мен бунга ишонаман!

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Можно использовать следующие HTML-теги и атрибуты: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <strike> <strong>