Yaxshi muallim-sifatli ta’lim

“Яхши муаллим – сифатли таълим” номли

 ташкилий-методик тадбирлар комплекси педагогик инновация сифатида

 

 

Мустақиллик йилларида таълим-тарбия сифати ва самарадорлигини замон талаблари даражасига кўтариш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айланди.

Дунёнинг барча ривожланаётган давлатлари (ҳатто бир қатор ривожланган давлатлар ҳам) XXI асрда ўз олдига ҳамма болаларни умумий ўрта таълим жараёнига тўлиқ қамраб олиш масаласини қўйган бир вақтда, мустақил Ўзбекистонимизда ушбу муаммо аллақачон муваффақиятли ҳал этилган бўлиб, навбатдаги устувор вазифа сифатида сифатли таълим-тарбия бериш, таълимнинг самарадорлигини ошириш масаласи қўйилди. Зеро мамлакатимизда болаларнинг умумий ўрта таълим билан қамраб олиш даражаси жаҳонда юқори кўрсатгични 99,7% ни ташкил этади. Мамлакатимизда бутун дунёда ноёб деб тан олинган Кадрлар тайёрлаш миллий дастури амалга оширилмоқда, 2009 йилдан бошлаб
12 йиллик (9+3) мажбурий бепул таълим жорий этилди.

Бугунги кунда илм-фан, техника ва ишлаб чиқариш соҳаларининг тез суръатларда жадаллик билан ривожланиши барча таълим муассасаларида таълим-тарбия сифатини мазмун жиҳатидан янги босқичга кўтаришни талаб этмоқда. Бу ўз ўрнида ҳар бир тизим ходими, айниқса, ўқитувчилар зиммасига янада юксак масъулият ва вазифаларни юклайди. Негаки, рад қилиб бўлмайдиган бир ҳақиқат бор — қилинган барча саъй-ҳаракатлар охир-оқибат ўқитувчи меҳнати орқали ўз натижасини ўқувчиларнинг яхши билими ва хуш ахлоқида намоён этади. Шундай экан, педагоглардан виждонан меҳнат қилиш, ёруғ келажагимиз олдидаги масъулиятлилик, кўрсатилаётган юксак эътиборга муносиб жавоб бериш талаб этилади.

Демак таълим-тарбиянинг сифати, самарадорлиги биринчи навбатда сифатли таълимга боғлиқ. Сифатли таълим эса халқона тилда айтганда яхши муаллимга,  ўқитувчи ва тарбиячига боғлиқ.

Инсон пайдо бўлибдики, таълим-тарбия пайдо бўлган. Таълим-тарбия пайдо бўлибдики устоз-мураббийларга хос бўлган сифатлар ҳамда талаблар ортиб борган.

Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, “яхши” деган сўзнинг ортида доимо ижобийлик, самарали натижага эришганлик тушунчаси туради. Яъни, яхши муаллимларнинг яхшилиги уларнинг юқори натижаларга эришган ўқувчилари ҳамда жамиятда ўз ўрнини топган шогирдларининг кўплиги билан изоҳланган.

Педагогика соҳасида илмий тадқиқотларда “Ўқитувчиларнинг маҳорати”, “Замонавий ўқитувчининг қиёфаси”, “Ўқитувчиларнинг касбий компетентлилиги” мавзуларда бир қатор илмий изланишлар, тадқиқотлар амалга оширилган. Уларнинг барчаси илмий тилда ёзилган бўлиб, асосан “Замонавий ўқитувчи қандай бўлиши керак ?” деган саволга жавоб изланган.

Шу йўналишда халқ таълими тизимида ҳам сифатли таълимни жорий этиш мақсадида барча ўқитувчилар тушунадиган содда ва аниқ тилда
“Дарс муқаддас”, “Ўрган-ўргат”, “Соғлом муҳит – соғлом жамоа”, “Узлуксиз ва узвий” каби бир қатор инновациялар амалиётга жорий этилди.

Мазкур инновацияларнинг мантиқий давоми сифатида
“Яхши муаллим – сифатли таълим” номли ташкилий- методик тадбирлар комплекси тавсия этилмоқда. Навбатдаги инновация олдингиларидан ўзининг энг муҳим бир хусусияти, аввалги тавсияларни ўзида мужассамлаштирганлиги ва уларни ривожлантирганлиги ҳамда тизимда ўз-ўзини баҳолаш методини жорий этилиши билан фарқ қилади.

Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда яхши муаллим қуйидаги хусусиятларга эга бўлиши лозим деб ҳисоблаймиз:

— Ўз фани бўйича яхши касбий тайёргарликка эга бўлиши
(доимий равишда фанидаги методик янгиликлардан хабардор бўлиши);

— Дарс жараёнида педагогик ва ахборот — коммуникация  технологияларидан ўз ўрнида самарали фойдалана олиши;

— Дарсга қўйилган мақсадларга эришиши, дарс жараёнида ҳар бир ўқувчининг ақлий ва маънавий ривожланишига шарт-шароит, имконият яратиши;

— ҳар бир ўқитувчининг қўлида қоғоз ва электрон шаклда (флешка, компьютерда ва бошқалар) фани бўйича Давлат таълим стандартлари, ўқув дастурлари, тақвим-мавзу режа, дарс ишланмаси (конспекти) мавжуд бўлиши ҳамда ўқитувчи булар ҳақида пухта билимга эга бўлиши лозим;

— фан хоналари вазирлик тавсиялари асосида интерфаол усулда дарсларни юксак савияда ўтилишига доим тайёр ҳолатда бўлиши;

— ҳар бир дарсга масъулият билан ёндашиб, пухта тайёргарлик кўрган ҳолда кириши;

— ўқитувчи дарсини кузатишга келган компетентли комиссия аъзолари олдида ўзини йўқотиб қўйиб, хижолатли вазиятга тушиб қолмаслик учун тегишли чораларни кўриши.

— фан тўгарагини самарали фаолият юритишига шароит яратиши ва фаолиятини самарали йўлга қўйиши;

— ота-оналарни фарзандларининг таълим-тарбия  жараёнига кўпроқ ва кенгроқ жалб этиш, уларнинг ҳоҳиш-истакларидан келиб чиққан ҳолда тўгараклар ташкил этиш;

— Инсон ва устоз сифатида ўз ўқувчилари ва ҳамкасбларига шахсий намуна бўлиши ва бошқ. (жамиятда ва жамоада обрў-эътиборга эга бўлиши );

Ўқитувчилар «Дарс муқаддас» тавсияларида таъкидланганидек  «Ўқитувчининг дарсга пухта тайёргарлиги таълим муваффақияти ва самараси гарови» эканлигини онгида, тафаккурида доимо фаоллаштириб туриши ҳамда амалиётини шунга мослаштириб бориши лозим.

Сифатли таълим кўп жиҳатдан қуйидаги омилларга боғлиқ:

  1. Ўқитувчининг дарсга пухта тайёргарлигига:

Ўқитувчининг дарсга тайёргарлиги қуйидаги икки босқичдан иборат:

  1. Ўқитувчининг ўз фани юзасидан умумий тайёргарлиги.
  2. Ўқитувчининг ҳар бир дарсга кундалик тайёргарлиги.

Ўқитувчининг умумий тайёргарлиги мунтазам амалга ошириб бориладиган жараён бўлиб, ўқув йили бошланиши олдидан қуйидагиларни қамраб олади:

— Давлат таълим стандарти (ДТС), ўқув дастури, ўқув режа ҳамда уларга берилган тушунтириш хатларини ўрганиб чиқиш;

— Ўзи дарс берадиган ўқув фанига оид янги илмий ва методик адабиётларнинг  мазмуни билан танишиш;

— тегишли  кўргазма материалларни, ўқув-жиҳозларини ўрганиш, уларни қўллай билиш;

— илғор ўқитувчиларнинг иш тажрибаларини ўрганиш, таҳлил қилиш орқали ўз билимини кенгайтириш;

— компьютер техникасидан фойдаланиш кўникмасини шакллантириб, бу борадаги маҳоратини ошириш, электрон дарсликлар, матн муҳаррирлари, “ZiyoNet” ахборот таълим порталига жойланган маълумотлардан самарали фойдаланиш кабилардир.

Ўқитувчининг дарсга кундалик тайёргарлиги энг асосий вазифалардандир.

Дарсга тайёргарлик кўриш қуйидаги босқичларда амалга оширилиши лозим:

1-босқич: Тақвим-мавзу режадаги янги мавзу ва унга ажратилган вақт (соат) аниқлаштириб олинади.

2-босқич: ДТС ва ўқув дастуридан ўтилаётган мавзу юзасидан ўқувчида қандай тушунчалар (билим, кўникма ва малакалар) шакллантирилиши лозимлиги аниқлаштирилиб, шу асосида дарс мақсадлари белгилаб олинади.

3-босқич: Мавзу асосида дарсда фойдаланиладиган техник воситалар, электрон манбалар, слайдлар, кўргазмали ва дидактик материаллар, адабиётлар ўрганиб чиқилади ҳамда дарс ишланмаси (конспекти) ёзилади.

Дарс ишланмаси (конс­пект)­нинг таркибий қисмлари қуйидагилардан иборат:

Сана, синф (параллел синф­лар учун битта мавзу бўйича алоҳида-алоҳида дарс ишланмаси(конспект)ни ёзиш шарт эмас, битта мавзуга битта дарс ишланмаси ёзилса кифоя. 5-«А», «Б» синфлар деб кўрсатилади), фан номи ёзилади.

Дарснинг мавзуси (тақвим-мавзу режа асосида).

Дарс мақсади (дарсга қўйилган мақсад 45 дақиқа давомида бажариладиган (эришиладиган), аниқ, ҳаётий (реал) ва дарс якунида баҳоланадиган(ўлчамли) бўлиши мақсадга мувофиқ):

а) таълимий мақсад — дарс жараёнида ўқувчиларда шакллантириладиган билим, кўникма ва малакалар асосида белгиланади;

б) тарбиявий мақсад — дарс жараёнида ўқувчиларда қайси ахлоқий сифатлар шакл­лантирилиши асосида белгиланади;

с) ривожлантирувчи мақсад — дарс натижасида ўқувчиларда қайси билимлар ва ахлоқий фазилатлар ривожлантирилиши асосида белгиланади.

Дарс тури: янги тушунча, билимларни шакллантирувчи; ўқувчиларнинг билим, кўникма ва малакаларини ривожлантирувчи; умумлаштирувчи; ўқувчилар эгаллаган билим, кўникма ва малакаларни таҳлил, назорат қилувчи  каби дарс турлари бўлиши мумкин.

Дарсда фойдаланиладиган методлар: бунда анъанавий, замонавий, интерфаол методлардан ўтилаётган мавзунинг ўқувчилар томонидан самарали ўзлаштирилишига хизмат қиладиганини оқилона танлаш лозим.

Дарсда фойдаланиладиган жиҳозлар: техник воситалар, слайдлар, кўргазмали ва дидактик материаллар.

Дарсни таркибан қуйидаги қисмларга ажратиш мумкин:

ташкилий қисм;

ўтилган мавзуни такрорлаш (мустаҳкамлаш);

янги мавзуни тушунтириш;

янги мавзуни мустаҳкамлаш;

ўқувчиларни баҳолаш;

уйга вазифа бериш.

Дарс ишланмасини тайёрлашда ўқитувчи дарснинг ҳар бир қисмини эътиборга олиши мақсадга мувофиқ.

 

  1. Иккинчидан сифатли таълим ўқитувчилар ўртасида ўзаро тажриба алмашиш, илғор иш тажрибаларини фаолиятларига мунтазам жорий этишларига боғлиқ:

 

         Бугунги кунда дунёда ишлаб чиқариш соҳасида, катта-катта компаниялар ўртасида ҳам тажриба алмашиш  амалиёти кенг жорий этилиб келинмоқда (айрим ҳолларда улар буни бир-бирига сездирмай амалга оширади). Мазкур тажриба BENJMARKING (бенчмаркинг)иқтисодий рақобатда бўлган ишлаб чиқариш корхоналари, ташкилотларнинг бир-биридан ўрганиш ва ўргатиш тажрибаси.

Ушбу тажриба халқ таълими тизимида биз учун “бегоналиги” яққол сезилиб турган “Бенчмаркинг” ўрнига, ўзимизга хос хусусиятларимиз асосида халқона тилда ишлаб чиқилиб, “ЎРГАН — ЎРГАТ” номи билан ошкора, шаффоф тарзда амалиётга жорий этиб келинмоқда.

         Халқимизнинг қуйидаги донишманд нақлига амал қилиш барча ўрган-ўргат жараёни иштирокчиларига тавсия этилади:

— Билади, кўпроқ билишга интилади — у олимдир, ундан ўрганмоқ керак.

— Билмайди, лекин билмаслигини билади — у умидли инсондир, унга ўргатмоқ керак.

— Билмайди, билмаслигини ҳам билмайди — у уйқудадир, уни уйғотиш керак.

         Ушбу тоифаланишни раҳбарларга, ўқитувчиларга, синф раҳбарларига ёки ўқувчиларга ҳам қўллаш мумкин. Чунки ўқитувчи ўзининг ўқувчисининг, раҳбар ўз ўқитувчисининг, туман мутасаддилари мактаб жамоаларининг лаёқатини, истеъдодини, қай бир “умидли” ёки қай бири “уйқуда” эканлигини билади. Шунинг учун бугунги кунда – муаммолларни аниқлаб, баъзиларига ўргатиб, айримларининг қалбида ўзига ишончини уйғотиш лозим.

         Ўқитувчиларнинг эса доимий равишда ўз маҳорати ва тажрибасини оширишнинг энг муҳим шакли ўзаро дарс таҳлиллари ҳисобланади.

Дарсларни таҳлил қилиш фақатгина методик аҳамиятга эга бўлмай, балки мактабда ўқув-тарбия жараёнига раҳбарлик ва назоратнинг муҳим шаклларидан биридир.

Ўқитувчи дарсини кузатиш ва таҳлил қилиш амалиётининг тизимли амалга оширилиши дарсларни қиёслаш ва йўл қўйилган хатоларнинг бартараф этилганлигини аниқлаш имкониятини беради. Ўқитувчиларнинг ўзаро дарс кузатиши тажриба алмашинув жараёни бўлиб, дарс ўтаётган ўқитувчи бор маҳоратини ишга солиб, юқори ишчанлик билан фаолият кўрсатса, таҳлил қилувчи ўқитувчи эса таклиф ва мулоҳазалар бериш орқали тажрибасини бойитади, методик малакасини оширади.

Дарс таҳлилларини муҳокама этишда энг муҳими бир-бирини камситмасдан, танқид қилмасдан, самимий ҳурматга асосланиб “менинг фикримча бунақа усулда тушунтирсангиз самарали бўлар эдими” ёки “бундай қилсак яхши бўлармикин” каби тавсиялар берилиши лозим.   

Дарс таҳлили машғулотни кузатиш, ўрганиш шаклида олиб борилади. Бунинг учун, энг аввало, дарсга киришдан  мақсад нимадан иборат эканлигини аниқлаб олиш зарур. Дарс қуйидаги мақсадда кузатилади ва таҳлил қилинади:

  • таълим ва тарбия жараёни сифатини аниқлаш;
  • ўқитувчининг педагогик маҳоратини оширишга ёрдам бериш;
  • илғор иш усуллари ва методларини ўрганиш ва оммалаштириш;
  • ўқитувчиларнинг ўзаро тажриба алмашиши;
  • ўқувчиларнинг билиш фаолиятини ўрганиш ва бошқ.

 

Дарс таҳлили кузатиш ва ўрганиш шаклида олиб борилади.

Халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш туман (шаҳар) бўлими мудирлари, ўринбосарлари, методистлари томонидан ҳафтасига камида 2 соат, таълим муассасалари директорлари, уларнинг ўринбосарлари томонидан 4 соат, фан методбирлашма раҳбари томонидан 2 соат, ўқитувчилар томонидан 1 соат ўқитувчилар дарслари кузатилиши ва таҳлил қилиниши мақсадга мувофиқ ҳисобланади.

Дарснинг таҳлили қуйидаги турларга бўлинади:

  1. Илмий таҳлил. 2. Психологик таҳлил. 3. Методик таҳлил.
    4. Дидактик таҳлил. 5. Умумпедагогик таҳлил ва бошқа таҳлиллар (ёки буларнинг ҳаммасини қамраб оладиган комплекс таҳлил).

Унутмангки, сифатли дарс — бу, ўқувчилар томонидан самарали ўзлаштирилган дарс.

 

III. Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда ҳар бир ўқитувчи қуйидаги баҳолаш методи асосида ўз-ўзини баҳолаш тавсия этилади.

Ўз-ўзини ҳамда ҳамкасбини баҳолаш холисона ўтказилиши ҳамда ўқитувчиларнинг касбий жиҳатдан ривожланишига хизмат қилиш лозим.

Баҳолаш жазолаш воситаси бўлиб ёки қоғозбозликни келиб чиқишига хизмат қилмаслиги лозим.

Ўз-ўзини ҳамда ҳамкасбини баҳолаш методини амалиётга жорий этиш
3 та босқичдан иборат.

1-босқич: Баҳолаш варақаси 350 баллик (ўзининг баҳоси
175 балл, ҳамкасбларининг баҳоси 175 балл)
тизимда ўқитувчининг ўзи, сўнгра эса иккинчи қисми мактаб директори, директорнинг ўринбосарлари, мактаб касаба уюшмаси раиси, ўқитувчи дарс бераётган фан метод бирлашма раҳбари ва ҳамкасблари томонидан биргаликда тўлдирилади. Баҳолаш ўқитувчининг ривожланишига хизмат қилиши мақсадида объектив амалга оширилиши шарт.

2-босқич: Баҳолаш натижаларини умумлаштиради, ҳамкасбларининг ҳамда ўзининг ўзига қўйган баҳолари асосида қандай ўқитувчи эканлигини билиб олади;

3-босқич: Фаолияти самарадорлигини ошириш, шу жумладан, ўзида мавжуд камчиликларни бартараф этиш тадбирларини белгилайди ҳамда амалга оширади.

 

1-босқич:

Ўз-ўзини ҳамда ҳамкасбини баҳолаш

 

Ўқитувчининг исми-шарифи ___________________________________________

Мутахассислиги (диплом бўйича) ______________________________________

Ҳозирги кунда қайси фандан дарс бермоқда _____________________________

Малака тоифаси ____________________________________________________

Малака оширишдан ёки қайта тайёрловдан ўтган йили ____________________

 

Т.р

Кўрсаткичлар

Ўз-ўзини баҳолаш

Ҳамкасби ёки таълим муассаси раҳбариятининг баҳоси

Ўртача (3 балл)

Яхши (4 балл)

Жуда яхши
(5 балл)

Жавоб беришга қийналаман (+)

Ўртача (3 балл)

Яхши (4 балл)

Жуда яхши
 (5 балл)

Жавоб беришга қийналаман (+)

1

Ўз мутахассилиги бўлган фан назариясини билиши (касбий маҳорати)

               

2

Ўз фани бўйича Давлат таълим стандартлари ва ўқув дастурларининг такомиллаштиришга оид янгиликлардан хабардорлиги

               

3

Дарсга тайёргарлик кўриш даражаси

               

4

Ҳудуддаги ахборот-ресурс марказидан фойдаланиши

               

5

Мактабдаги кутубхонадан фойдаланиши

               

6

Ўз фанига оид электрон дарслик ва ўқув фильмларидан фойдаланиши

               

7

Касбий маҳоратини ошириш мақсадида ўз устида мустақил ишлаши

               

8

Ҳамкасбларининг дарсларини таҳлил қилиши

               

9

Ўз фанига оид илғор иш тажрибаларни фаолиятида қўллаши

               

10.

Фан метод бирлашмада янгиликларни муҳокама қилишга тайёрлаганлиги

               

11.

Мактабидаги шериги, ҳамкасби билан тажриба алмашишни йўлга қўйганлиги

               

12.

Қўшни мактаб, туман ва вилоятлардаги ҳамкасби билан тажриба алмашишни йўлга қўйганлиги

               

13

“Маҳорат мактаби”даги фаолияти

               

14

Дарсларида интерфаол методларни самарали қўллай олиши

               

15

Дарсларда ахборот-коммуникация технологияларини қўллай олиши

               

16

 

Дарс жараёнида қўйилган мақсадга эришиш даражаси

               

17

Ўқувчиларининг ички ва ташқи мониторингдаги ўзлаштириш даражаси

               

18

Ўқувчиларининг тарбияланганлик даражаси

               

19

Ўқувчиларининг туман миқёсидаги кўрик-танловлар, беллашув ва фан олимпидаларидаги натижалари

               

20

Ўқувчиларининг вилоят миқёсидаги кўрик-танловлар, беллашув ва фан олимпиадаларидаги натижалари

               

21

Ўқувчиларининг република миқёсидаги кўрик-танловлар, беллашув ва фан олимпиадаларидаги натижалари

               

22

Ўзининг иш тажрибаси тарғиб этиш мақсадида  ўқув-семинарларни ташкил этиши

               

23

Бошқа ўқитувчилар ва методистлар томонидан ташкил этилган ўқув-семинарларда иштироки

               

24

Маҳаллий оммавий ахборот воситаларида чиқишлари

               

25

Республика миқёсидаги оммавий ахборот воситаларида чиқишлари

               

26

Конференцияларда маъруза ва тезислар билан иштироки

               

27

Дарс жараёнида ўқувчиларга қобилиятларидан келиб чиққан ҳолда (диференциал) ёндашуви

               

28

Бўш ўзлаштирувчи ва қобилиятли ўқувчиларга алоҳида-алоҳида тўгарак машғулотларини ташкил этиши ва унинг самарадорлиги

               

29

Ўқувчиларнинг мустақил ижодий фикрлаш қобилиятини ўстиришни ташкил эта билиши

               

30

Касбий маҳорат жиҳатидан жамоада обрў-эътиборга эгалиги

               

31

Инсон ва яхши муаллим сифатида ўз ўқувчилари ва ҳамкасбларига шахсий намуналиги

               

32

Ота-оналар билан ишлаши ва унинг натижадорлиги

               

33

Жамоа ўртасидаги обрў-эътибори

               

34

Ота-оналар ўртасидаги обрў-эътибори

               

35

Ўқувчилар ўртасидаги обрў-эътибори

               

 

Изоҳ:  Баҳолаш варақасини тўлдиришда катакчаларга  тегишлиги бўйича “3,4,5,” балларидан бирини ёки “жавоб беришга қийналаман деган жавоб ўрнига” “+” белгиси қўйинг.

 

         2-босқич: Ўзингизга қўйган балларингиз ва ҳамкасбингизнинг Сизга қўйган балларини қўшиб умумий бални аниқланг.

         Агар жами балларингиз 258 балдан юқори бўлса “Сиз яхши муаллимсиз”. Сизга барчанинг ҳаваси келади ҳамда ҳамкасбларинги, ўқувчиларингиз, ота-оналар ўртасида ўзингизнинг обрў-эътиборингиз ҳамда ўрнингиз бор. Иш тажрибангизни оммалаштириш чораларини кўринг. Изланишда давом этинг ! Чунки биринчиликни сақлаб қолиш осон эмас.

         Агар жами балларингиз 210 балдан юқори, 258 балдан паст бўлса
“Сиз ривожланаётган муаллимсиз”. Сиз эришган натижалар ўртача қобилиятдаги ўқитувчи эришиши мумкин бўлган натижадир. Ўз устингизда кўпроқ ижодий ишланг, дарсингизни янада самарали ташкил этиш йўлларини ўрганинг, тажриба алмашишни йўлга қўйинг !

Агар жами балларингиз 165 дан юқори 210 балдан паст бўлса
“Сиз замондан орқада қолаётган муаллимсиз”. Сиз фақат расмий ишингизни бажаряпсиз. Эришган натижаларингизга ҳеч кимнинг ҳаваси келмайди. Ўз фаолиятингиз ва мақсадларингизни аниқлаштириб олинг. Муаллимлик фаолиятини давом эттирмоқчи бўлсангиз бир ҳақиқатни эсдан чиқарманг “Сиз дарс бераётган болаларнинг, бошқа маҳоратли ўқитувчи дарс бераётган болалардан кам жойи йўқ !”.

Агар жами балларингиз 165 балдан паст бўлса “Сиз жамоани орқага тортаётган муаллимсиз”. Сиз ўқитувчилик фаолиятини якунлаганингиздан кейин ҳам ҳеч ким эсламайди. Муаллимлик фаолиятини давом эттирмасангиз ҳам бўлаверади.

3-босқич: Ҳар бир ўқитувчи баҳолаш натижалари бўйича ўзида мавжуд камчиликларни бартараф этиш тадбирларини белгилайди ҳамда амалга оширади, жумладан “Ўрган-ўргат” тадбирлари асосида.

  1. Яна бир тизимга оммавий равишда жорий этиш тавсия этилаётган инновация сифатида “Ўқитувчи папкаси – дарс ўтиш самараси” деб номлаймиз.

PORTFOLIO — сўзи инглиз тилидан таржима қилинганда “муҳим ҳужжатлар папкаси” деган маънонини билдиради. Шунингдек, портфолио мутахассиснинг ўзига хос ютуқлари жамланмаси вазифасини ҳам бажаради

Ўқитувчи портфолиоси  – ўқитувчининг педагогик фаолиятида фойдаланиш мақсадида ўзи тайёрлаган ёки тўплаган ҳамда тизимга келтирган методик материаллар йиғиндисидир. Мазкур материаллар қоғоз ёки электрон вариантда бўлиб, презентациялар, дарс ишланмалари, электрон ресурслар, бошқа ўқитувчиларнинг илғор иш тажрибалар, методик тавсиялар кўринишида бўлиши мумкин. Портфолио ўқитувчига дарсларни қизиқарли ва самарали ташкил этиш билан биргаликда, ўз ҳамкасбларининг илғор иш тажрибаларидан хабардор бўлиш ҳамда ўз тажрибасини оммалаштириш имконини беради.

Бу тадбирни нафақат мактаб ўқитувчилари балки, таълим муассасаси раҳбарлари ҳамда барча фан методистлари томонидан ҳам амалга оширилиши тавсия этилади.

 

“Ўқитувчи папкаси” нинг структураси қуйидагича бўлиши мумкин:

1.Ўқитувчи тўғрисида умумий маълумотлар:

  • Исми — шарифи
  • Маълумоти
  • Мутахассислиги
  • Малака тоифаси
  • Педагогик иш стажи
  • Дарс бераётган фани
  • Иш ставкаси (дарс соатлари ҳажми)
  1. Ўқитувчининг ўз устида мустақил ишлаш йўналиши ва унга оид материаллар:
  • Малака ошириш курсларидан ўтганлиги
  • Малака оширишдаги ижодий ишлари
  • Конференциялар, семинар ва турли ўқувларда иштироки
  • Турли йўналишдаги тажриба-синовларда иштироки
  1. Ўқитувчининг муваффақиятлари
  • Илғор иш тажрибаси
  • Яратган янгиликлари, ўзининг маҳорати
  • Мукофотлари
  • Илмий даражаси
  • Турли тақдирлашлари

Мактаб директори, директорнинг ўқув-тарбиявий ишлар бўйича ўринбосари мактабдаги дарс жараёнини сифатли амалга оширилишини назорат қилишга шахсан масъул ҳисобланади.

Шу сабабли ҳар куни ҳар бир ўқитувчининг дарс ишланмасини кўриб, тасдиқлаш жараёнида уларда дарсга кириш учун қуйидаги энг муҳим ҳужжатлар бўлишини назорат қилади:

— дарс ишланмаси (конспекти);

— тақвим-мавзу режа;

— ўқув дастури;

— дарслик;

— дарсга оид кўргазмали воситалар (плакатлар, схема жадваллар, хариталар, электрон ресурслар ва бошқ.)

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Можно использовать следующие HTML-теги и атрибуты: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <strike> <strong>