Metodik soat

“МЕТОДИК СОАТ”

 

Умумтаълим мактабларида ЎҚув-тарбия жараёнини самарали ташкил этиш бЎйича тавсия

            Мустақил Ўзбекистон сиёсатининг устивор вазифаларидан бири мамлакат келажаги бўлган ёшларни ҳар томонлама етук, билимдон, жисмонан бақувват, маънавий жихатдан баркамол қилиб тарбиялашдан иборатдир. Таълим тизимида самарали амалга оширилаётган ислоҳотлар замирида бу буюк мақсад мужассам.

            Замонавий таълим муассасасидаги ўқув жараёнининг асосий вазифаси бу-ўқитиш сифатини янги пағонага кўтаришдир. Замонавий дарс жараёнида ҳар бир ўқувчига ёш хусусиятлари ва шахсий тажрибасини ҳисобга олган ҳолда ўқув жараёнида иштирок этиш учун шароит ва имконият яратилди. Бундай ёндашишда ўқувчилар ўз тенгдошлари  билан мулоқот қилиш, олган билимларини амалда қўллаш, ушбу билимларнинг кундалик ҳаётимизда қаерда, қандай ва қайси мақсадларда зарур бўлишини англаб олиш имкониятларига эга бўлади.

            Ҳозирги кунда барча ўқув фанлари бўйича ўқитиш консепциялари, ДТС, таълим технологиялари, интерфаол усуллар ишлаб чиқилиб мунтазам модернизатциялаштирилмоқда. Турли ўқув фанлари бўйича ўқувчилар билимини баҳолаш меҳанизмлари яратилди.

            Таълим-тарбия бериш тизимини такомиллаштириш, ҳар бир фан йўналишида ташаббускор, ижодкор ва илғор педагогларни аниқлаш, уларнинг иш тажрибаларини очиқ дарслар орқали кенг намойиш қилган ҳолда “Дарс муқаддас”, “Ўрган-ўргат” ва “Мураккаб фан ўрганамиз” тавсияларни таълим жараёнига тадбиқ этиш, таълим мазмунига бўлган эътиборни кучайтириш асосида соҳадаги янгиликларни ўзлаштириши, таълим-тарбия жараёнларини таҳлил этиши,  инновацион технологиялардан унумли фойдаланиб самарали натижаларга эришаётган раҳбар ва ўқитувчиларнинг иш тажрибаларини оммалаштириш бугунги кунда асосий вазифалардан бири бўлиб келмоқда.

Бугунги кунда илм-фан, техника ва ишлаб чиқариш соҳаларининг тез суръатларда жадаллик билан ривожланиши барча таълим муассасаларида таълим-тарбия сифатини мазмун жиҳатидан янги босқичга кўтаришни талаб этмоқда. Бу ўз ўрнида ҳар бир тизим ходими, айниқса, ўқитувчилар зиммасига янада юксак масъулият ва вазифаларни юклайди.

            Ўқув-тарбия жараёнини самарали ташкил этиш ҳамда таълим сифатини янада яхшилаш мақсадида бир қатор маханизмлар ишлаб чиқилиб, амалиётга жорий этилди.

            Жумладан: ўқувчиларни ўз устида ишлашни, таълимдаги янгиликларни дарс машғулотларида жорий этиш, машғулотларга пухта тайёргарлик кўриб, сифатли дарсларни ўтишга ундайдиган “Методик соат”  тавсиясини барча умумтаълим мактабларида жорий этишингизни тавсия этамиз.

 

  1. “МЕТОДИК СОАТ” тадбирини амалга ошириш:

Ўқитувчининг таълимдаги янгиликларни – тавсияларни ўз тажрибасида қўллай олиш сифатли таълим-тарбия томон етаклайди.

 

 

            “Методик соат” тавсиясини умумтаълим мактабларида амалиётга жорий этишда қуйдагилар тавсия этилади:

 

            — мактаб ўқув методик кенгаш раиси томонидан “Методик соат”ни ташкил этиш учун  иш режа тузилади ва мактаб раҳбари томонидан тасдиқланади;

            — “Методик соат”лар  ҳафта давомида бир маротаба фанлардан белгиланган ўқитувчиларнинг методик кунларида дарсдан сўнг ташкил этилади;

            — “Методик соат”га мактабнинг ўқув-тарбия ишлари бўйича директор ўринбосари раҳбарлик қилиб, уларнинг иш фаолиятини мактаб директори томонидан тузилган ишчи гуруҳ аъзолари баҳолаб борадилар (ишчи гуруҳ аъзолари метод бирлашма раҳбарлари таркибидан иборат бўлиб, таркиб  фанлар кесимида навбатлилик асосида (яъни она тили фанини математика фани, математика фанини она тили фани) янгиланиб турилади.;

            — “Методик соат” куни методбирлашма раисининг ҳисоботини тинглаш;

      —  ўқитувчи томонидан ўтказилган бир соатлик дарс таҳлили;

      — методбирлашма аъзоларининг тест натижалари таҳлили;

       — ўқувчилар томонидан аниқланган бўшлиқлар ва улар устида олиб борилган ишлар натижалари;

       — ўқувчилардан олинган тест натижалари таҳлили;

        — ўзаро дарс таҳлиллари;

         — соҳадаги сўнги янгиликлар ва уларни дарсга жорий этиш йўллари тушунтирилади.

            —  “Методик соат” ўтказилган кун баёнлаштириб борилади вва ўқув йили якуни бўйича фан методбирлашмалар ҳамда ўқитувчиларнинг рейтинг ўрнини белгиланганда “Методик соат” ни ташкил этилишининг самарадорлик натижалари эътиборга олинади.

Сиздан педагогик жамоангиз билан тавсияга ижодий ёндашган ҳолда жорий этишингизни сўраймиз.  

Дарс бу, синфда тақвим-мавзу режа асосида белгиланган вақт давомида ўқитувчи томонидан ўқувчилар учун ўқув-тарбия жараёнининг мақсадли ташкил этилишидир.

Шундай экан, ҳар бир ўқитувчи дарсга сифатли ва пухта тайёрланмасдан киришни инсонийликка, пок виждонга хиёнат эканлигини ва иш ҳақини ҳалоллаб олиш лозимлигини ҳис қилиши керак. Чунки, ҳар бир фан ўқитувчиси фаолияти асосини сифатли дарс ўтиш, ўқувчиларга яхши таълим-тарбия бериш ташкил этади.

ўқитувчининг дарсга тайёргарлиги шартли равишда қуйидаги икки босқичдан иборат:

  1. ўқитувчининг ўз фани юзасидан умумий тайёргарлиги.
  2. ўқитувчининг ҳар бир дарсга кундалик тайёргарлиги.

ўқитувчининг умумий тайёргарлиги мунтазам амалга ошириб бориладиган жараён бўлиб, ўқув йили бошланиши олдидан қуйидагиларни қамраб олади:

— Давлат таълим стандарти (ДТС), ўқув дастури, ўқув режа ҳамда уларга берилган тушунтириш хатларини ўрганиб чиқиш;

— ўзи дарс берадиган ўқув фанига оид янги илмий ва методик адабиётларнинг  мазмуни билан танишиш;

— тегишли  кўргазма материалларни, ўқув-жиҳозларини ўрганиш, уларни қўллай билиш;

— илғор ўқитувчиларнинг иш тажрибаларини ўрганиш, таҳлил қилиш орқали ўз билимини кенгайтириш;

— компьютер техникасидан фойдаланиш кўникмасини шакллантириб, бу борадаги маҳоратини ошириш, электрон дарсликлар, матн муҳаррирлари, “ZiyoNet” ахборот таълим порталига жойланган маълумотлардан самарали фойдаланиш кабилардир.

ўқитувчининг дарсга кундалик тайёргарлиги энг асосий вазифалардандир.

Дарсга тайёргарлик кўриш қуйидаги босқичларда амалга оширилиши лозим:

1-босқич: Тақвим-мавзу режадаги янги мавзу ва унга ажратилган вақт (соат) аниқлаштириб олинади.

2-босқич: ДТС ва ўқув дастуридан ўтилаётган мавзу юзасидан ўқувчида қандай тушунчалар (билим, кўникма ва малакалар) шакллантирилиши лозимлиги аниқлаштирилиб, шу асосида дарс мақсадлари белгилаб олинади.

3-босқич: Мавзу асосида дарсда фойдаланиладиган техник воситалар, электрон манбалар, слайдлар, кўргазмали ва дидактик материаллар, адабиётлар ўрганиб чиқилади ҳамда дарс ишланмаси (конспекти) ёзилади.

 

 

 

 

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Можно использовать следующие HTML-теги и атрибуты: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <strike> <strong>