Tavsiya

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

 ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ 

РЕСПУБЛИКА  ТАЪЛИМ  МАРКАЗИ

 Жисмоний ва руҳий ривожланишида нуқсони бўлган, шунингдек, узоқ вақт даволанишга муҳтож болаларнинг уйда якка тартибда  таълим олишларини ташкил этиш

методик тавсия

 Тошкент-2015 йил

Республика таълим маркази қошидаги махсус таълим йўналишидаги Илмий-методик кенгашнинг 2015 йил 12 августдаги 5-сонли  йиғилишида амалиётда фойдаланиш учун тавсия этилди

 

         Тузувчилар: А.Муталиев – Республика таълим маркази махсус таълим бўлим бошлиғи
З.Жўраева – Ресрублика таълим маркази махсус таълим бўлими бош методисти
Тақризчилар: Н.Жумабоева - А.Авлоний номидаги ХҚТМОМИ                                                                                         махсус таълим кафедрасининг катта

ўқитувчиси

Ф.Музаффарова –Тошкент шаҳар Шойхонтохур тумани 37-сонли ақлий ривожла-нишида нуқсони бўлган болалар учун ихтисослаштирилган мактаб  директор                                                                     ўринбосари
М.Юлдашева - Тошкент шаҳар Олмозор тумани                                                                     106-сонли заиф эшитувчи                                                                    болаларга ихтисослаштирилган                                                                     мактаб-и нтернат ўқитувчиси

  

Жисмоний ёки психик ривожланишида нуқсони бўлган ҳамда узоқ вақт

 даволанишга муҳтож болаларнинг уйда якка тартибда  таълим олишларини

ташкил этиш

Халқ таълими вазирлигининг 2015 йил 10 июндаги 15-мҳ-сонли қарорига асосан “Жисмоний ёки психик ривожланишида нуқсони бўлган ҳамда узоқ вақт даволанишга муҳтож болаларнинг уйда якка тартибда таълим олишларини ташкил этиш тартиби тўғрисида”ги Низом ишлаб чиқилди.

Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги, “Бола ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида”ги, “Ўзбекистон Республикасида ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонунларига мувофиқ, жисмоний ёки психик ривожланишида нуқсони бўлган ҳамда узоқ вақт даволанишга муҳтож болаларнинг уйда якка тартибда таълим олишларини ташкил этиш тартибини белгилайди.

Белгиланган тартибга кўра уйда якка тартибда таълим олиш жисмоний ёки психик ривожланишида нуқсони бўлган, узоқ вақт даволанишга муҳтож ва тиббий кўрсатмаларга кўра доимий ёки вақтинча умумий ўрта таълим муассасаларига қатнай олмайдиган болалар учун ташкил этилади. Бунда ўқувчиларнинг таълим олиш ҳуқуқини таъминлаш мақсадида мактабнинг тегишли синфида ўқиётган болалардан икки ёшга ошган ўқувчиларни ҳам ушбу синфда уйда якка тартибда таълим олишга жалб қилишга рухсат этилади.

Уйда якка тартибда таълим беришнинг асосий мақсади —  ўқувчиларнинг таълим олишга бўлган ҳуқуқларини таъминлаш ҳамда уларнинг таълим олишлари учун зарур шароит яратишдан иборат.

Уйда якка тартибда таълим беришнинг асосий вазифалари — ўқувчиларнинг умумий ўрта таълимнинг давлат таълим стандартлари ҳамда улар асосида ишлаб чиқилган (ақли заиф, кар ва заиф эшитувчи ўқувчиларнинг бошланғич синфлари учун) махсус таълим талабларига мувофиқ билим олишларини таъминлаш;

баркамол, жисмонан ва маънавий соғлом шахсни вояга етказиш, ўқувчиларда маданий-маърифий қадриятларни, фуқаролик ва ватанпарварлик ҳисларини шакллантириш;

таълим бериш жараёнида ўқувчиларнинг соғлиғини ҳимояловчи дарс жадвалига риоя этилишини таъминлашдан иборатдир.

Жисмоний ёки психик ривожланишида нуқсони бўлган ҳамда узоқ вақт даволанишга муҳтож болаларнинг уйда якка тартибда  таълим олишлари қуйидаги тартибда ташкил этилади:

— Мактаб директорлари мактаб жойлашган ҳудудда яшайдиган ўқувчиларни аниқлаш, рўйхатга олиш ҳамда уйда якка тартибга жалб этиш чоралари бўйича ишни ташкил қилади ва назоратга олади;

— ўқувчини уйда якка тартибда таълим олишини белгилаш унинг доимий яшаш жойидаги туман (шаҳар) даволаш-профилактика муассасаларида фаолият кўрсатаётган тиббий-маслаҳат комиссиясининг тиббий хулосасига асосан халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш туман (шаҳар) бўлими томонидан амалга оширилади;

— мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ Уйда якка тартибда таълим олиш учун асос бўладиган касалликлар рўйхатида белгиланган касаллик (патологик ҳолат) аломатлари бўлган ўқувчининг ота-онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар яъни ота-оналар ўқувчини тиббий кўрикдан ўтказиш учун тиббий-маслаҳат комиссиясига мурожаат қилади. Тиббий-маслаҳат комиссиясига ўқувчининг касаллик тарихидан кўчирма, касаллик бўйича махсус даволаш-профилактика муассасаларининг хулосаси, заруратга кўра бошқа диагностика текширувлари натижалари тақдим этилади;

— тиббий кўрик тиббий-маслаҳат комиссиясига мурожаат қилинган кундан бошлаб уч кун ичида ўтказилади;

— тиббий кўрик натижасига кўра, ўқувчида уйда якка тартибда таълим олиш учун асос бўладиган касалликлар (патологик ҳолатлар) мавжудлиги аниқланганда, тиббий-маслаҳат комиссияси томонидан мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ шаклда ўқувчининг уйда якка тартибда таълим олишга муҳтожлиги тўғрисида тиббий хулоса расмийлаштирилади;

— тиббий хулоса олти ой муддатга ёхуд тўлиқ ўқув йилига берилади ҳамда тиббий-маслаҳат комиссиясининг раиси, аъзолари ва унинг ишига жалб қилинган бошқа мутахассислар томонидан имзоланиб, даволаш-профилактика муассасасининг муҳри билан тасдиқланади ва тиббий хулоса ота-оналарга тиббий кўрик ўтказилган куннинг ўзида тақдим этилади;

— ота-оналар фарзандларининг уйда якка тартибда таълим олишларини ташкил этиш тўғрисидаги ариза билан мактаб директори номига мурожаат қиладилар.

Аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:

  • ўқувчининг туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномаси нусхаси;
  • ўқувчининг баҳолар (ўзлаштириш) табели (таълим олган бўлса);
  • яшаш жойидаги фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи томонидан берилган маълумотнома;
  • ўқувчи ота-онасининг фуқаролик паспорти нусхалари;

— тиббий-маслаҳат комиссиясининг тиббий хулосаси;

— шундан сўнг мактаб директори аризани қабул қилиб олгач, уч кун ичида ўқувчини уйда якка тартибда таълим олишга жалб қилиш ҳақида халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш туман (шаҳар) бўлими мудири номига ёзма мурожаат қилади. Мурожаатга ота-оналар томонидан тақдим этилган ҳужжатларнинг нусхалари илова қилинади;

— халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш туман (шаҳар) бўлими мудири ҳужжатларни қабул қилиб олгач, уч кун ичида ўқитиш муддати, мактабнинг рақами ва муайян синфни кўрсатган ҳолда ўқувчини уйда якка тартибда таълим олишга жалб қилиш тўғрисида буйруқ қабул қилади ва унинг нусхасини мактабга юборади;

— ўқувчида бир вақтнинг ўзида бир неча касаллик турлари учраса ёки унга фан ўқитувчиларидан ташқари бошқа мутахассисларнинг (логопед, психолог, дефектолог ва бошқалар) ёрдами керак бўлиб, мактабда бундай мутахассис бўлмаса, ушбу мутахассислар жисмоний ёки психик ривожланишида нуқсони бўлган болалар учун ихтисослаштирилган давлат таълим муассасалари (мактаблар, мактаб-интернатлар) ёки бошқа таълим муассасаларидан ўриндошлик асосида жалб этилиши мумкин. Бунда ушбу мутахассисларга ўриндошлик асосида ишлаганлиги учун ҳақ тўланади;

-ўқувчига фан ўқитувчиларидан ташқари мутахассисларни бириктириш учун халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш туман (шаҳар) бўлимлари масъул ҳисобланади;

  • мактаб директори ХТМФМТ ва ташкил этиш туман (шаҳар) бўлимининг тегишли буйруғини олгач, уч кун ичида ўқувчига уйда якка тартибда таълим берувчи ўқитувчиларни бириктириш тўғрисида буйруқ қабул қилади. Ўқувчи ёши, психик ҳолати, аввал қайси синфгача ўқиганлиги инобатга олиниб, муайян синф журнали ва ўқувчилар ҳаракати дафтаридаги рўйхатга киритилади;

— ота-оналарнинг истагига кўра, ўқувчига жисмоний ёки психик ривожланишида нуқсони бўлган болалар учун ихтисослаштирилган давлат таълим муассасалари (мактаблар, мактаб-интернатлар) томонидан уйда якка тартибда таълим бериш ташкил қилиниши мумкин.

— узоқ вақт даволанишга муҳтожлиги сабабли мактабга боролмайдиган ўқувчиларга Меҳнатга лаёқатсизлик варақаларини бериш тартиби тўғрисидаги йўриқномага (рўйхат рақами 2667, 2015 йил 17 апрель) мувофиқ ўқув машғулотларидан озод этилган кунлар оралиғида уйда якка тартибда таълим олиш ташкил этилади. Бунда мазкур ўқувчиларга бериладиган таълим олаётган шахслар учун меҳнатга лаёқатсизлик маълумотномасида (095\х шакл) кўрсатилган муддат тугагач, мактаб директорининг буйруғига мувофиқ, ўқувчига уйда якка тартибда таълим бериш тўхтатилади ва у мактабнинг тегишли синфига қайтарилади.

— ХТМФМТ ва ташкил этиш туман (шаҳар) бўлимлари мактаб директорлари томонидан ўқувчиларни таълим олишга жалб қилиш чоралари кўрилиши ҳамда улар учун таълим жараёни ташкил этилишини назорат қиладилар.

 

        Ўқувчиларга уйда якка тартибда таълим бериш:

Ўқувчига Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан тасдиқланган ўқув режа асосида таълим-тарбия берилади.

Ўқув режасидаги ҳафталик соатлар миқдори:

1-4-синфлар учун 8 соат,

5-9-синфлар учун 10 соатни ташкил қилади.

Дарс жадвали мактаб томонидан ўқувчининг соғлиғи ҳолатини инобатга олиб, ота-оналар билан келишган ҳолда 3-иловага мувофиқ шаклда ишлаб чиқилади ҳамда мактаб директори томонидан тасдиқланади.

Дарс жадвали ҳафтасига камида уч кунга мослаб тузилади.

Ўқувчининг қизиқиши ва қобилиятини ҳисобга олиб, ота-оналарнинг аризасига мувофиқ ўқув режада кўрсатилган фанларни умумий соатлар миқдоридан ошмаган ҳолда 1 соатга ўзгартиришга йўл қўйилади. Бундай ўзгартириш мактаб директорининг буйруғига мувофиқ ўқув режадаги битта фанни бошқа бир фан билан алмаштириш ҳисобига амалга оширилади.

Шунингдек, жисмоний ривожланишида нуқсони бўлган ўқувчиларга уйда якка тартибда таълим бериш умумтаълим мактабининг ўқув дастури, психик ривожланишида нуқсони бўлган ўқувчиларга уйда якка тартибда таълим бериш эса ақли заиф болалар учун ихтисослаштирилган таълим муассасаларининг ўқув дастури асосида ташкил этилади.

Дарс соатининг давомийлиги жисмоний ривожланишида нуқсони бўлган ўқувчилар учун 45 дақиқа, психик ривожланишида нуқсони бўлган (ақлий ва рухий ривожланишда муаммолари бўлган) ўқувчилар учун 40 дақиқадан иборат бўлади. Дарс машғулотларида ўқувчининг олган баҳолари 4-иловага мувофиқ шаклдаги баҳолаш дафтарига қайд этиб борилади. Баҳолаш дафтари ҳар бир фан бўйича алоҳида юритилади. Ўқувчининг баҳолаш дафтарига қўйилган баҳолар ўқувчи рўйхатда турган мактабнинг синф журналига кўчириб борилади. Ота-оналар томонидан баҳолаш дафтарига ўқитувчилар томонидан дарс машғулотлари ўтказилганлигини тасдиқловчи имзо қўйилади. Ўқувчининг баҳолаш дафтари ўқитувчида сақланади ва ўқув йили охирида бошқа ҳисоботлар билан биргаликда мактаб раҳбариятига тақдим этилади. Ўқувчи олган баҳоларнинг санаси ва дарс машғулотининг мавзуси синф журналидаги сана ва мавзуга тўғри келмаслиги мумкин.

Ўқувчида бир вақтнинг ўзида бир неча касаллик турлари учраса ёки унга фан ўқитувчиларидан ташқари бошқа мутахассисларнинг (логопед, психолог, дефектолог ва бошқалар) ёрдами керак бўлиб, мактабда бундай мутахассис бўлмаса, ушбу мутахассислар жисмоний ёки психик ривожланишида нуқсони бўлган болалар учун ихтисослаштирилган давлат таълим муассасалари (мактаблар, мактаб-интернатлар) ёки бошқа таълим муассасаларидан ўриндошлик асосида жалб этилиши мумкин. Бунда ушбу мутахассисларга ўриндошлик асосида ишлаганлиги учун ҳақ тўланади.

Шунингдек ихтисослаштирилган давлат таълим муассасаларида  (мактаблар, мактаб-интернатлар) уйда якка тартибдаги таълим фанларини олиб борилиши базавий маълумотга эга дефектологлар (олигофренопедагог, сурдопедагог, тифлопедагог) томонидан амалга оширилади.

Уйда якка тартибдаги таълимни олиб бораётган ўқитувчилар томонидан қуйидаги ишларни амалга оширилиши тавсия этилади:

-олиб борилган ишлар юзасидан ҳар чорак ва йиллик ҳисоботларни шакллантириш;

-ўқувчилардаги ривожланиш динамикаси даражасини қайд этиш ва педогогик кенгашларда муҳокама этиш;

-ўқувчилар томонидан амалга оширилган ижодий ишлар намуналаридан стендлар ташкил этиш;

-мактаб умумий тадбирларида ўқувчининг хоҳиши ва қизиқишини инобатга олган ҳолда иштирокини таъминлаш.

Шунингдек ўқитувчи томонидан уйда якка таълим олаётган ўқувчининг исми шарифи синф журналига шу синф ўқувчилари рўйҳатидан кейин давом эттирилади. Умумтаълим мактаблари ўқувчилар сони кўплигини этиборга олиб, алоҳида журнал тутиш тавсия этилади.

Ўқувчи оғир мия жароҳатлари, бош мияда бўлган жарроҳлик операциялари, шунингдек касаллиги зўрайган даврда ёки ўқувчининг таълим олишига тўсқинлик қиладиган бошқа ҳолатларда тиббий-маслаҳат комиссиясининг хулосасига асосан, унда кўрсатилган муддатга ўқишдан озод этилиши мумкин.

Ўқувчилар учун босқичли назорат ва якуний давлат аттестацияси мактаб директорининг буйруғига мувофиқ ташкил этилади. Ота-оналарнинг истаклари ҳамда ўқувчининг соғлиғи ҳолатини инобатга олиб, босқичли назорат ва якуний давлат аттестацияси ўқувчининг уйида ёки мактабда ўтказилиши мумкин.

Якуний давлат аттестациясини муваффақиятли топширган ўқувчига таълим олганлиги тўғрисида давлат намунасидаги ҳужжат берилади.

Мазкур ҳужжатга ўқув режа бўйича ўқувчи томонидан ўзлаштирилган фанлар учун баҳо қўйилади, дарс машғулотлари ўтилмаган фанларга баҳо қўйилмайди ҳамда унинг ўрнига «ozod etilgan» деган сўзлар ёзиб қўйилади.

Дарс машғулотларининг ўқитувчилар томонидан ўз вақтида ва сифатли олиб борилиши ҳамда ўқув дастурларининг тўлиқ бажарилиши мактабнинг ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари томонидан назорат қилинади.

 

Уйда якка тартибда таълимни ташкил этишда мактаб директорининг мажбуриятлари қуйидагилардан иборат:

ўқувчини жонкуяр, масъулиятли ва камида 5 йил педагогик тажрибага эга бўлган мутахассис ўқитувчи билан таъминлаш;

ўқувчининг имконияти ва қобилиятига мос равишда таълим-тарбия берилишини таъминлашдан иборат.

Шунингек, мактаб директори ўқувчининг соғлиғи ҳолатини инобатга олиб, унинг соғлом болалар билан ўзаро мулоқот қилиш малакасини ривожлантириш ҳамда ҳаётга ижтимоийлашувига кўмаклашиш мақсадида ўқувчини инклюзив (уйғунлашган) шароитда таълим олиши учун мактабдаги дарс машғулотларига, дарсдан ташқари ўтказиладиган маънавий-маърифий тадбирларга ҳамда коррекцион-ривожлантирувчи машғулотларга жалб қилиши мумкин.

Синф раҳбари уйда якка тартибда таълимни ташкил этишда бириктирилган ўқитувчи томонидан олиб борилаётган дарс машғулотларини назорат қилади.

Уйда якка тартибда таълимни ташкил этишда ўқитувчининг мажбуриятлари қуйидагилардан иборат:

— ўқувчининг имкониятлари ва тиббий хулосани инобатга олган ҳолда ўқув дастурларининг ўзлаштирилишини таъминлаш;

— ўқувчиларнинг жисмоний ва психик ривожланишини таъминлаш, атроф-муҳит ва ижтимоий ҳодисалар ҳақидаги тасаввурларини кенгайтириш;

— ўқувчининг маънавий-ахлоқий сифатларини юксалтириш ҳамда эстетик дид ва ҳис-туйғуларини тарбиялаш;

— ўқувчида меҳнат кўникмаларини ривожлантириш ва уни касб-ҳунарга йўналтириш;

— ўқувчида дарсликлар, бадиий адабиётлар ва бошқа манбалар билан мустақил ишлаш малакасини ривожлантириш;

— дарс машғулотлари режасини тузиш;

— дарс машғулотларига оид бўлган ҳужжатларни ўз вақтида юритиш ҳамда ўқувчининг ўзлаштириши бўйича баҳолаш дафтарига қўйилган баҳоларни синф журналига киритиб боради.

 

 

 

 

 

 

 

Уйда якка тартибда ташкил этилган таълим жараёни қуйидаги ўқув режа  меъёрлари асосида ташкил этилади.

Узоқ вақт даволанишга муҳтож ўқувчиларнинг
уйда якка тартибда таълим олиши учун ўқув режа

 

т Ўқув фанлари Синфлар Умумий соатлар
1 2 3 4 5 6 7 8 9
1.

Ўзбек тили (Рус тили)

0,5 0,5 1 1 1 1 1 1 7
2. Она тили ва адабиёт 4 4 4 4 4 4 3,5 3 3 33,5
3. Хорижий тил         0,5 0,5 0,5 0,5 0,5 2,5
4. Тарих         1 0,5 1 1 1 4,5
5. Давлат ва ҳуқуқ асослари 0,5 0,5 1
6. Иқтисодий билим асослари 0,5 0,5 1
7. Математика 2 2 2 2 2 2 2 1 1,5 16,5
8. Физика 0,5 0,5 0,5 0,5 2
9. Кимё 0,5 0,5 1
10. Биология         0,5 0,5 0,5 0,5 0,5 2,5
11. Табииёт ва география 1 0,5 0,5 0,5 0,5 0,5 0,5 0,5 0,5 5
12. Чизмачилик 0,5 0,5 1
13. Тасвирий санъат 1 1 1 0,5 0,5 0,5 4,5
Умумий соатлар 8 8 8 8 10 10 10 10 10 82

 

Узоқ вақт даволанишга муҳтож ўқувчиларнинг
уйда якка тартибда таълим олиши учун ўқув режасига

ТУШУНТИРИШ ХАТИ

 

Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги, “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури тўғрисида”ги, “Бола ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида”ги, “Ўзбекистон Республикасида ногиронларни ижтимоий муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Қонунлари, Халқ таълими ва Соғлиқни сақлаш вазирларининг 2015 йил 10 июндаги “Жисмоний ёки психик ривожланишида нуқсони бўлган ҳамда узоқ вақт даволанишга муҳтож болаларнинг уйда якка тартибда таълим олишларини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 15-мҳ-, 30-сонли қарори асосида тузилган.

Ўқув режага киритилган фанлар Давлат таълим стандартлари асосида тузилган ўқув дастурларига биноан ўқитилади.

  1. Ўқув режага асосан дарс жадвали ўқувчининг соғлиғи ҳолатини инобатга олиб, ота-оналар билан келишган ҳолда ҳафтасига камида уч кунга мослаб тузилади ҳамда мактаб директори томонидан тасдиқланади.
  2. Дарс соатининг давомийлиги жисмоний ривожланишида нуқсони бўлган ўқувчилар учун 45 дақиқани ташкил этади.
  3. Ўқувчининг қизиқиши ва қобилиятини ҳисобга олиб, ота-оналарнинг аризасига мувофиқ ўқув режада кўрсатилган фанларни умумий соатлар миқдоридан ошмаган ҳолда 1 соатга ўзгартиришга йўл қўйилади. Бундай ўзгартириш мактаб директорининг буйруғига мувофиқ ўқув режадаги битта фанни бошқа бир фан билан алмаштириш ҳисобига амалга оширилади.
  4. Таълим ўзбек ва бошқа тилларда олиб бориладиган мактабларда “Рус тили” фани, таълим рус ва ва бошқа тилларда олиб бориладиган мактабларда “Ўзбек тили” фани умумтаълим мактабларида 2-синфдан бошлаб ўқитилади.
  5. Мазкур ўқув режада таълим меъёри Соғлиқни сақлаш вазирлигининг умумий ўрта таълим мактабларида таълим жараёнини ташкил этиш шароитларига қўйиладиган талаблари (СанПиН №0102-00) асосида ўқув йили биринчи синфда 33 хафта, II-IX синфларда 34 хафта белгиланган. Мактабда ўқув машғулотлари 2 сентябрдан бошланади ва барча синфларда 25 майда тугалланади. Ўқув йили мобайнида таътиллар: кузги таътил – 4 ноябран 6 кун; қишки таътил – Ўзбекистон Президентининг 1992 йил 22 декабрдаги ПФ-517-сонли Фармонига кўра, декабрь ойининг оҳирги 4 куни ва январ ойининг биринчи декадаси мобайнида, баҳорги таътил – 22 мартдан 10 кун давом этади; ёзги таътил – ўқув йили (имтиҳонлар) тугаган кундан бошлаб 31 августгача давом этади. I синф ўқувчилари учун февраль ойининг учинчи хафтасида бир хафталик қўшимча таътил берилади.
  6. Якуний давлат аттестациясини муваффақиятли топширган ўқувчига таълим олганлиги тўғрисида давлат намунасидаги ҳужжат берилади. Мазкур ҳужжатга ўқув режа бўйича ўқувчи томонидан ўзлаштирилган фанлар учун баҳо қўйилади, дарс машғулотлари ўтилмаган фанларга баҳо қўйилмайди ҳамда унинг ўрнига «ozod etilgan» деган сўзлар ёзиб қўйилади.
  7. Ҳар бир таълим муассасаси мазкур таянч ўқув режа ва тушунтириш хати асосида мослаштирилган ўқув дастури ва тақвимий-мавзуий режа ишлаб чиқади ва август ойидаги педагогик кенгашнинг қарори билан тасдиқлайди.
  8. Мазкур ўқув режа давлат томонидан тўлиқ молиялаштирилади.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Кўзи ожиз ва заиф кўрувчи ўқувчиларнинг
уйда якка тартибда таълим олиши учун ўқув режа

 

т Ўқув фанлари

Синфлар

Умумий соатлар
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10
1. Ўзбек тили (Рус тили) 0,5 0,5 0,5 0,5 0,5 0,5 0,5 0,5 0,5 4,5
2. Она тили ва адабиёт 3 3 3 3 3 3 3 3 2 2 28
3. Тарих         1 1 1 1 1 1 6
4. Давлат ва хуқуқ

асослари

0,5 0,5 1
5. Иқтисодий билим асослари 0,5 0,5 1
6. Математика 2 2 2 2 2 2 2 2 2 2 20
7. Физика 0,5 0,5 0,5 1 1 3,5
8. Кимё 0,5 0,5 0,5 0,5 2
9. Биология         0,5 0,5 0,5 0,5 0,5 0,5 3
10. Табииёт  ва география 0,5 0,5 0,5 0,5 0,5 0,5 0,5 0,5 0,5 0,5 5
11. Меҳнат  таълими 0,5 0,5 0,5 0,5 0,5 0,5 0,5 0,5 0,5 0,5 5
12. Предмет тасаввурини шакллантириш ва кўрув идрокини ривожлантириш 1 0,5 0,5 0,5 0,5 0,5 3,5
13. Ижтимоий маиший йўналиш 0,5 0,5 0,5 0,5 0,5 0,5 3
14. Майда қўл моторикаси ва тери туюшни ривожлантириш 0,5 0,5 0,5 0,5 0,5 2,5
15. Мўлжал олиш ва ҳаракатланиш 0,5 0,5 0,5 0,5 0,5 0,5 0,5 0,5 4
Умумий соатлар 8 8 8 8 10 10 10 10 10 10 92

 

Кўзи ожиз ва заиф кўрувчи ўқувчиларнинг
уйда якка тартибда таълим олиши учун ўқув режасига

ТУШУНТИРИШ ХАТИ

 

Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги, “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури тўғрисида”ги, “Бола ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида”ги, “Ўзбекистон Республикасида ногиронларни ижтимоий муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Қонунлари, Халқ таълими ва Соғлиқни сақлаш вазирларининг 2015 йил 10 июндаги “Жисмоний ёки психик ривожланишида нуқсони бўлган ҳамда узоқ вақт даволанишга муҳтож болаларнинг уйда якка тартибда таълим олишларини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 15-мҳ-, 30-сонли қарори асосида тузилган.

Ўқув режага киритилган фанлар Давлат таълим стандартлари асосида тузилган ўқув дастурларига биноан ўқитилади.

  1. Ўқув режага асосан дарс жадвали ўқувчининг соғлиғи ҳолатини инобатга олиб, ота-оналар билан келишган ҳолда ҳафтасига камида уч кунга мослаб тузилади ҳамда мактаб директори томонидан тасдиқланади.
  2. Дарс соатининг давомийлиги 45 дақиқани ташкил этади.
  3. Ўқувчининг қизиқиши ва қобилиятини ҳисобга олиб, ота-оналарнинг аризасига мувофиқ ўқув режада кўрсатилган фанларни умумий соатлар миқдоридан ошмаган ҳолда 1 соатга ўзгартиришга йўл қўйилади. Бундай ўзгартириш мактаб директорининг буйруғига мувофиқ ўқув режадаги битта фанни бошқа бир фан билан алмаштириш ҳисобига амалга оширилади.
  4. Таълим ўзбек ва бошқа тилларда олиб бориладиган мактабларда “Рус тили” фани, таълим рус ва ва бошқа тилларда олиб бориладиган мактабларда “Ўзбек тили” фани умумтаълим мактабларида 2-синфдан бошлаб ўқитилади.
  5. “Предмет тасаввурини шакллантириш ва кўрув идрокини ривожлантириш”, “Ижтимоий маиший йўналиш”, “Майда қўл моторикаси ва тери туюшни ривожлантириш”, «Мўлжал олиш ва ҳаракатланиш” коррекцион машғулотлари шу номдаги махсус ўқув дастурлар асосида ташкил этилади. Улар кўзи соғлом дефектолог ёки тифлопедагог ўқитувчилар томонидан олиб борилади.
  6. Мазкур ўқув режада таълим меъёри Соғлиқни сақлаш вазирлигининг умумий ўрта таълим мактабларида таълим жараёнини ташкил этиш шароитларига қўйиладиган талаблари (СанПиН №0102-00) асосида ўқув йили биринчи синфда 33 хафта, II-IX синфларда 34 хафта белгиланган. Мактабда ўқув машғулотлари 2 сентябрдан бошланади ва барча синфларда 25 майда тугалланади. Ўқув йили мобайнида таътиллар: кузги таътил – 4 ноябран 6 кун; қишки таътил – Ўзбекистон Президентининг 1992 йил 22 декабрдаги ПФ-517-сонли Фармонига кўра, декабрь ойининг оҳирги 4 куни ва январ ойининг биринчи декадаси мобайнида, баҳорги таътил – 22 мартдан 10 кун давом этади; ёзги таътил – ўқув йили (имтиҳонлар) тугаган кундан бошлаб 31 августгача давом этади. I синф ўқувчилари учун февраль ойининг учинчи хафтасида бир хафталик қўшимча таътил берилади.
  7. Якуний давлат аттестациясини муваффақиятли топширган ўқувчига таълим олганлиги тўғрисида давлат намунасидаги ҳужжат берилади. Мазкур ҳужжатга ўқув режа бўйича ўқувчи томонидан ўзлаштирилган фанлар учун баҳо қўйилади, дарс машғулотлари ўтилмаган фанларга баҳо қўйилмайди ҳамда унинг ўрнига «ozod etilgan» деган сўзлар ёзиб қўйилади.
  8. Ҳар бир таълим муассасаси мазкур таянч ўқув режа ва тушунтириш хати асосида мослаштирилган ўқув дастури ва тақвимий-мавзуий режа ишлаб чиқади ва август ойидаги педагогик кенгашнинг қарори билан тасдиқлайди.
  9. Мазкур ўқув режа давлат томонидан тўлиқ молиялаштирилади.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Эшитиш қобилятида нуқсони бўлган ўқувчиларнинг
уйда якка тартибда таълим олиши учун ўқув режа

 

т/р Ўкув  фанлари Синфлар Умумий соат

 

1 2 3 4 5 6 7 8 9 10
1. Ўзбек тили (Рус тили) 0,5 0,5 0,5 0,5 0,5 0,5 3
2. Она тили  ва адабиёт 3,5 3,5 3,5 3,5 3,5 4 4 3,5 3 3 35
3. Тарих 1 1 1 0,5 0,5 4
4. Давлат  ва  хуқуқ  асослари 0,5 0,5 1
5. Иқтисодий билим  асослари 0,5 0,5 1
6. Математика 2 2 2 2 2 2 2 2 2 2 20
7. Физика 0,5 0,5 0,5 1,5
8. Кимё 0,5 0,5 0,5 1,5
9. Биология 0,5 0,5 0,5 0,5 0,5 2,5
10. Табиат  ва география 0,5 0,5 0,5 0,5 0,5 0.5 0,5 0,5 0,5 0,5 5
11. Меҳнат таълим 0,5 0,5 0,5 0,5 0,5 0,5 0,5 0,5 0,5 0,5 5
12. Тасвирий санъат 0,5 0,5 0,5 0,5 0,5 0,5 0,5 3,5
13. Эшитиш  қобилиятини  ўстириш  ва талаффузга  ўргатиш 1 1 1 1 0,5 0,5 0,5 0,5 0.5 0,5 7
Умумий соатлар 8 8 8 8 8 10 10 10 10 10 90

 

Эшитиш қобилятида нуқсони бўлган ўқувчиларнинг
уйда якка тартибда таълим олиши учун ўқув режасига

ТУШУНТИРИШ ХАТИ

 

Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги, “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури тўғрисида”ги, “Бола ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида”ги, “Ўзбекистон Республикасида ногиронларни ижтимоий муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Қонунлари, Халқ таълими ва Соғлиқни сақлаш вазирларининг 2015 йил 10 июндаги “Жисмоний ёки психик ривожланишида нуқсони бўлган ҳамда узоқ вақт даволанишга муҳтож болаларнинг уйда якка тартибда таълим олишларини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 15-мҳ-, 30-сонли қарори асосида тузилган.

Ўқув режага киритилган фанлар кар ва заиф эшитувчи болалар мактаб ва мактаб-интернатлари учун мўлжалланган ўқув дастурлари асосида ўқитилади. Ақлий фаолиятида муаммолари бўлган мазкур тоифадаги ўқувчилар фанлар бўйича мослаштирилган ўқув дастурлари асосида ўқитилади. Ушбу мослаштирилган ўқув дастури фан ўқитувчиси томонидан тузилиб, мактаб педагогик кенгаш томонидан тасдиқланади.

  1. Ўқув режага асосан дарс жадвали ўқувчининг соғлиғи ҳолатини инобатга олиб, ота-оналар билан келишган ҳолда ҳафтасига камида уч кунга мослаб тузилади ҳамда мактаб директори томонидан тасдиқланади.
  2. Таълим ўзбек ва бошқа тилларидаги мактабларнинг 5-10 синфларида “Рус тили”, таълим рус ва бошқа тилларидаги мактабларда “Ўзбек тили” ўқув фанлари умумтаълим мактабларининг 2-9 синф ўқув дастурлари асосида ўқитилади.
  3. “Ўқиш”, “Нутқ ўстириш”, “Она тили”, “Математика” ўқув фанларининг ўқитилишида 1-5 синфлар учун ишлаб чиқилган махсус ўқув дастурларидан,
    6-10 синфларларда эса фанлар умумтаълим мактабининг 5-9 синф ўқув дастурларидан мослаштирилган ҳолда ўқитилади.
  4. “Тасвирий санъат”, “Табиат ва География”, “Тарих”, “Давлат ва хуқуқ асослари”, “Иқтисодий билим асослари”, “Физика”, “Кимё”, “Биология” ўқув фанларини ўқитишда умумтаълим мактаблари учун ишлаб чиқилган ўқув дастурларидан мослаштирилган ҳолда фойдаланилади.
  5. “Меҳнат таълими” ўқув фани 1-10 синфларда “Предметли амалий таълим” ўқув дастуридан фойдаланган ҳолда ташкил этилади.
  6. “Эшитиш қобилиятини  ўстириш  ва талаффузга  ўргатиш” коррекцион машғулоти шу номдаги махсус ўқув дастури асосида ташкил этилади. Машғулотлар сурдопедагог мутахассислар, дефектологлар (бакалавр даражасидаги) шунингдек, сурдопедагогика йўналиши бўйича қайта тайёрловдан ўтган олигофренопедагоглар томонидан олиб борилади. Муассасада ушбу тоифадаги мутахассислар етишмаган тақдирда, машғулотларни сурдопедагогика йўналиши бўйича қайта тайёрловдан ўтган бошланғич синф ҳамда она-тили ва адабиёт фан ўқитувчилари томонидан олиб борилишига рухсат этилади.
  7. Ўқувчиларни имконияти чекланганлигини инобатга олиб, ҳар бир дарс давомийлиги 45 дақиқа, психик ривожланишида нуқсони бўлган кар ва заиф эшитувчи ўқувчилар учун дарслар 40 дақиқани ташкил этади.
  8. Мазкур ўқув режада таълим меъёри Соғлиқни сақлаш вазирлигининг умумий ўрта таълим мактабларида таълим жараёнини ташкил этиш шароитларига қўйиладиган талаблари (СанПиН №0102-00) асосида ўқув йили биринчи синфда 33 хафта, II-IX синфларда 34 хафта белгиланган. Мактабда ўқув машғулотлари 2 сентябрдан бошланади ва барча синфларда 25 майда тугалланади. Ўқув йили мобайнида таътиллар: кузги таътил – 4 ноябран 6 кун; қишки таътил – Ўзбекистон Президентининг 1992 йил 22 декабрдаги ПФ-517-сонли Фармонига кўра, декабрь ойининг оҳирги 4 куни ва январ ойининг биринчи декадаси мобайнида, баҳорги таътил – 22 мартдан 10 кун давом этади; ёзги таътил – ўқув йили (имтиҳонлар) тугаган кундан бошлаб 31 августгача давом этади. I синф ўқувчилари учун февраль ойининг учинчи хафтасида бир хафталик қўшимча таътил берилади.
  9. Якуний давлат аттестациясини муваффақиятли топширган ўқувчига таълим олганлиги тўғрисида давлат намунасидаги ҳужжат берилади. Мазкур ҳужжатга ўқув режа бўйича ўқувчи томонидан ўзлаштирилган фанлар учун баҳо қўйилади, дарс машғулотлари ўтилмаган фанларга баҳо қўйилмайди ҳамда унинг ўрнига «ozod etilgan» деган сўзлар ёзиб қўйилади.
  10. Ҳар бир таълим муассасаси мазкур таянч ўқув режа ва тушунтириш хати асосида мослаштирилган ўқув дастури ва тақвимий-мавзуий режа ишлаб чиқади ва август ойидаги педагогик кенгашнинг қарори билан тасдиқлайди.
  11. Мазкур ўқув режа давлат томонидан тўлиқ молиялаштирилади.

 

Ақлий ривожланишида нуқсони бўлган ўқувчиларнинг
уйда якка тартибда таълим олиши учун ўқув режа

 

 

т/р

Ўқув фанлари Синфлар Умумий   соатлар
1 2 3 4 5 6 7 8 9
1. Ўзбек тили (Рус тили) 0,5 0,5 0,5 0,5 0,5 2,5
2. Она тили, ўқиш ва нутқ ўстириш 4 4 4 4 3 3 3 3 3 31
3. Математика 2 2 2 2 2 2 2 2 2 18
4. Тарих 0,5 0,5 1
5. Табиёт, география 1 1 2
6. Меҳнат 0,5 0,5 0,5 0,5 1 1 1 1 1,5 7,5
7.

 

Тасвирий санъат 0,5 0,5 0,5 0,5 0,5 0,5 3
8. Ижтимоий маиший ҳаётга йўналтириш 1,5 1,5 1 1 2 7
9. Логопедия машғулоти 0,5 0,5 0,5 0,5 0,5 0,5 3
10. Даволовчи жисмоний тарбия ва  соғломлаштириш 0,5 0,5 0,5 0,5 1 1 1 1 1 7
Умумий соатлар 8 8 8 8 10 10 10 10 10 82

 

Ақлий ривожланишида нуқсони бўлган ўқувчиларнинг
уйда якка тартибда таълим олиши учун ўқув режасига

ТУШУНТИРИШ ХАТИ

 

Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги, “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури тўғрисида”ги, “Бола ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида”ги, “Ўзбекистон Республикасида ногиронларни ижтимоий муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Қонунлари, Халқ таълими ва Соғлиқни сақлаш вазирларининг 2015 йил 10 июндаги “Жисмоний ёки психик ривожланишида нуқсони бўлган ҳамда узоқ вақт даволанишга муҳтож болаларнинг уйда якка тартибда таълим олишларини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 15-мҳ-, 30-сонли қарори асосида тузилган.

Ўқув режага киритилган фанлар ёрдамчи мактаб ўқув дастурларини ҳар бир ўқувчи имкониятларига мослаштирилган ҳолда ўқитилади.

  1. Ўқув режага асосан дарс жадвали ўқувчининг соғлиғи ҳолатини инобатга олиб, ота-оналар билан келишган ҳолда ҳафтасига камида уч кунга мослаб тузилади ҳамда мактаб директори томонидан тасдиқланади.
  2. Таълим ўзбек ва бошқа тилларидаги мактабларда “Рус тили”, таълим рус ва бошқа тиллардаги мактабларда “Ўзбек тили” ўқув фанлари ёрдамчи мактабнинг 2-4 синф ўқув дастурлари асосида ўқитилади.
  3. 1-9 синфларда “Она тили, ўқиш, нутқ ўстириш”, “Математика” ўқув фанлари ўқувчининг имкониятини инобатга олинган ҳолда ёрдамчи мактаб ўқув дастури талабларига мослаштирилган ҳолда ўқитилади.
  4. “Табиатшунослик”, “География”, “Ўзбекистон тарихи” фанлари бўйича ўқув дастурларида акс этган мавзулар соддалаштирилиб ўқитилади.
  5. “Меҳнат таълими” ўқув фанида қўл меҳнати асослари дастуридан фойдаланилади.
  6. “Тасвирий санъат” ўқув фани ўқитилишида ёрдамчи мактаб I-IV синф ўқув дастуридан мослаштириб фойдаланилади.
  7. “Логопедия” машғулотлари ўқувчининг оғзаки ва ёзма нутқини коррекциялашга қаратилади. Бунда “Ёрдамчи мактабда коррекцион логопедик ишларни ташкил этиш ва режалаштириш” номли методик тавсиядан фойдаланади.
  8. “Ижтимоий маиший ҳаётга йўналтириш” ўқув машғулотларида шу номдаги ёрдамчи мактаб ўқув дастуридан фойдаланиш тавсия этилади.
  9. “Даволовчи жисмоний тарбия ва соғломлаштириш” машғулотлари шу номдаги ўқув дастурлар асосида олиб борилади.
  10. Соғлиқни сақлаш вазирлигининг умумий ўрта таълим мактабларида таълим жараёнини ташкил этиш шароитларига қўйиладиган талаблари (СанҚиМ №0102-00) асосида ўқув йили биринчи синфда 33 ҳафта, II-IX синфларда 34 ҳафта давом этади. Мактабда ўқув машғулотлари 2 сентябрдан бошланади ва барча синфларда 25 майда тугалланади. Ўқув йили мобайнида таътиллар: кузги таътил – 3 ноябрдан 6 кун; қишки таътил-Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1992 йил 22 декабрдаги ПФ-517-сонли фармонига кўра декабр ойининг оҳирги 4 куни ва январ ойининг 1 декадаси мобайнида, баҳорги таътил – 21 мартдан 7 кун; ёзги таътил – ўқув йили (имтиҳонлар) тугаган кундан бошлаб 31 августгача давом этади. I синф ўқувчилари учун феврал ойи ичида бир ҳафталик қўшимча таътил берилади.
  11. Дарс давомийлиги I- IX синфларда 40 дақиқани ташкил этади.
  12. Якуний давлат аттестациясини муваффақиятли топширган ўқувчига таълим олганлиги тўғрисида давлат намунасидаги ҳужжат берилади. Мазкур ҳужжатга ўқув режа бўйича ўқувчи томонидан ўзлаштирилган фанлар учун баҳо қўйилади, дарс машғулотлари ўтилмаган фанларга баҳо қўйилмайди ҳамда унинг ўрнига «ozod etilgan» деган сўзлар ёзиб қўйилади.
  13. Ҳар бир таълим муассасаси мазкур таянч ўқув режа ва тушунтириш хати асосида мослаштирилган ўқув дастури ва тақвимий-мавзуий режа ишлаб чиқади ва август ойидаги педагогик кенгашнинг қарори билан тасдиқлайди.
  14. Мазкур ўқув режа давлат томонидан тўлиқ молиялаштирилади.

 

 

 

1-ИЛОВА

Уйда якка тартибда таълим олиш учун асос бўладиган касалликлар

РЎЙХАТИ

Т/р. Касалликнинг номланиши ва патологик ҳолатлари Уйда якка тартибда таълим олиш муддати
I. Соматик касалликлар
1. Бириктирувчи тўқиманинг тизимли шикастланиши (тизимли қизил югурик, дерматополиомиозит), ёшлар ревматоид артрити ва тугунчали периартеритнинг оғир турлари 6 ой
2. Юрак ва қон айланиш тизимининг туғма нуқсонлари (декомпесация даври, турғун юрак ва қон айланиши етишмовчилигининг II ва III даражаси) 6 ой
3. Оғир даражадаги тетрада Фалло касаллиги ўқув йили
4. Туғма ва орттирилган характердаги ўпка-бронх касалликларининг II ва III даражали турғун нафас етишмовчилиги 6 ой
5. Астманинг оғир даражаси (ҳафтада бир неча марта ёки ҳар куни хуруж қилганда) ўқув йили
6. Сурункали гломерулонефрит (буйрак функцияси бузилишининг яққол клиник кўринишида, қайталаш давридаги цитостатик ва стеироид даво ўтказилган даврида) ўқув йили
7. Сурункали пиелонефрит ва сурункали обструктив пиелонефрит (буйрак функцияси бузилишининг яққол клиник кўриниш даври) ўқув йили
8. Ўткир гломерулонефрит бирламчи даволашдан сўнг ремиссия давригача, бирламчи ва иккиламчи нефротик синдроми стероид ва цитостатик даво ўтказилган даврида ўқув йили
9. Турли органларнинг хавфли ўсмалари ўқув йили
10. Муковисцедознинг оғир тури 6 ой
11. Целиакиянинг оғир тури (асоратлар билан кечиш даври) 6 ой
12. Носпецифик ярали колитнинг оғир тури (қайталанувчи кечиши) 6 ой
13. Крон касаллигининг оғир даражаси (асоратлар билан кечиш даври) 6 ой
14. Жигар циррозининг декомпенсация даражаси ўқув йили
15. Номаълум этиологияли оқсил-энергетик етишмовчилигининг оғир даражаси (вазн танқислиги 30% ва ундан ортиқ ҳолатларда) 6 ой
16. Ўткир лейкоз, апластик камқонликлар, ирсий гемолитик камқонликлар ўқув йили
17. Оғир геморрагик криз билан кечувчи доимо қайталаниб турувчи сурункали тромбоцитопатия, тромбоцитопеник пурпура, гемофилия, Виллибранд ва Гльнцман касалликлари 6 ой
18. Туғма ва орттирилган иммун танқислиги ҳолатлари ўқув йили
II. Психоневрологик касалликлар
1. Руҳий касалликлар(шизофрения, психознинг зўрайган даври) ўқув йили
2. Оғир неврозлар (неврастения, психоастения), невроз ҳолатларининг зўрайган даври, шу жумладан энкопрез, кундузги турғун энурез, декомпенсация давридаги дудуқланиш ўқув йили
3. Турли этиологияли яққол кўринадиган энцефалоастеник ҳолатлар (травматик, юқумли, соматик) ўқув йили
4. Психопатиялар, декомпенсация давридаги психопатик ҳолатлар ўқув йили
5. Эпилепсиянинг зўрайган даврида ўқув йили
6. Мустақил ҳаракат қила олмасликка олиб келган таянч-ҳаракат аъзоларининг бузилиши ўқув йили
7. Болалар церебрал фалажи ва унинг асоратлари (енгил тури) ўқув йили
8. Болалар аутизми (хулқ-атвор бузилишлари билан, ўз-ўзини бошқара олмайдиган ҳаракатлар синдроми) ўқув йили
9. Миопатия. Миастениянинг тарқалган шакли ўқув йили
10. Асаб тизимининг демиелинлаштирувчи касалликлари (яққол намоён бўлган клиника даври) ўқув йили
III. Хирургик касалликлар
1. Таянч аъзоларининг фалажи ва тоз суяклари фаолиятининг бузилиши билан боғланган орқа мия чурраси ўқув йили
2. Сийдик тута олмаслик, сийдик пуфагининг экстрофияси, сийдик йўлларининг атонияси декомпенсацияланган шакли. Нажас тута олмаслиги ўқув йили
3. Орқа чиқарув йўлларининг атрезияси 6 ой
4. Турли касалликларда оёқларнинг фалажи ўқув йили
5. Сурункали таянч-ҳаракат аъзолари касаллиги (сурункали остеомиелит суяк сили, остеохондропатия) ўқув йили
6. Бош мия операциясидан кейинги асоратланган ҳолатлар ўқув йили
7. Таянч-ҳаракат тизимида ўтказилган операциялардан кейинги реабилитатив давр 6 ойдан 1 йилгача
IV. Тери касалликлари
1. Туғма буллезэпидермолиз ўқув йили
2. Туғма ихтиознинг зўрайган даври 6 ой
3. Эритродермия псориазининг йирингли тури 6 ой
4. Артропатик псориази 6 ой
5. Ўткир тери сил касаллиги ўқув йили

 

2-ИЛОВА

Ўқувчининг уйда якка тартибда таълим олишга муҳтожлиги тўғрисида
ТИББИЙ ХУЛОСА
‎(умумий ўрта таълим муассасасига тақдим этиладиган қисми)
‎‎20__ йил «___»___________‎ ____-сон
________________________________________________________________________
‎‎(даволаш-профилактика муассасасининг номи)
‎‎1. Ўқувчининг фамилияси, исми, отасининг исми _______________________________
‎‎2. Ўқувчининг туғилган санаси (йил, кун, ой) ___________________________________
‎3. Ўқувчининг доимий яшаш жойи ___________________________________________
‎4. Ўқувчининг ўқиш жойи __________________________________________________
‎5. Ташхис (касалликнинг номи, патологик ҳолати) ________________________________
‎Асосий _________________________________________________________________
‎Асорати ________________________________________________________________
‎Қўшимча ташхис _________________________________________________________
‎6. Ўқувчини тиббий кўрикдан ўтказиш натижаларига кўра, тиббий-маслаҳат комиссияси томонидан унда Уйда якка тартибда таълим олиш учун асос бўладиган касалликлар рўйхатининг ___-бўлими ___-бандида назарда тутилган касаллик ________________ _________________________________________ мавжудлиги ҳақида хулосага қилинди.
(касаллик номи, патологик ҳолат ёзилади)
‎‎7. Хулосанинг амал қилиш муддати 20__ йил «___»___________гача
‎8. Қайта тиббий кўрикдан ўтиш санаси 20__ йил «___»___________ гача

 

 

 

 

‎‎Тиббий-маслаҳат комиссияси раиси ‎‎_______ ‎‎_______________
‎‎(имзо) ‎‎(Ф.И.О.)
‎‎Тиббий-маслаҳат комиссияси
аъзолари ва мутахассислар
‎‎_______ ‎‎_______________‎
‎‎М.Ў.‎ ‎‎(имзо) ‎‎(Ф.И.О.)
_______ _______________‎‎
‎‎(имзо) ‎‎ ‎‎(Ф.И.О.) ‎‎
_______‎‎ _______________‎‎
‎‎(имзо) ‎‎ ‎‎(Ф.И.О.) ‎‎
_______‎‎ _______________‎‎
‎‎(имзо) ‎‎ ‎‎(Ф.И.О.) ‎‎
 

Ўқувчининг уйда якка тартибда таълим олишга муҳтожлиги тўғрисида
ТИББИЙ ХУЛОСАНИНГ КОРЕШОГИ
‎(даволаш-профилактика муассасасида қоладиган қисми)

‎‎20__ йил «___»___________‎ ____-сон
________________________________________________________________________
‎‎(даволаш-профилактика муассасасининг номи)
‎‎1. Ўқувчининг фамилияси, исми, отасининг исми _______________________________
‎‎2. Ўқувчининг туғилган санаси (йил, кун, ой) ___________________________________
‎3. Ўқувчининг доимий яшаш жойи ___________________________________________
‎4. Ўқувчининг ўқиш жойи __________________________________________________
‎5. Ташхис (касалликнинг номи, патологик ҳолати) ________________________________
‎Асосий _________________________________________________________________
‎Асорати ________________________________________________________________
‎Қўшимча ташхис _________________________________________________________
‎6. Ўқувчини тиббий кўрикдан ўтказиш натижаларига кўра, тиббий-маслаҳат комиссияси томонидан унда Уйда якка тартибда таълим олиш учун асос бўладиган касалликлар рўйхатининг ___-бўлими ___-бандида назарда тутилган касаллик ________________ _________________________________________ мавжудлиги ҳақида хулоса қилинди.
(касаллик номи, патологик ҳолат ёзилади)
‎‎7. Хулосанинг амал қилиш муддати 20__ йил «___»___________гача
‎8. Қайта тиббий кўрикдан ўтиш санаси 20__ йил «___»___________ гача
‎‎Тиббий-маслаҳат комиссияси раиси ‎‎_______ ‎‎_______________
‎‎(имзо) ‎‎(Ф.И.О.)
‎‎Тиббий-маслаҳат комиссияси
аъзолари ва мутахассислар
‎‎_______ ‎‎_______________‎
‎‎М.Ў.‎ ‎‎(имзо) ‎‎(Ф.И.О.)
_______ _______________‎‎
‎‎(имзо) ‎‎ ‎‎(Ф.И.О.) ‎‎
_______‎‎ _______________‎‎
‎‎(имзо) ‎‎ ‎‎(Ф.И.О.) ‎‎
_______‎‎ _______________‎‎
‎‎(имзо) ‎‎ ‎‎(Ф.И.О.) ‎‎
‎‎Тиббий хулоса 20 __ йил «__» _______га қадар ________________________________га
‎‎‎‎(умумий ўрта таълим муассасасининг сони, манзили)
‎‎топшириш учун __________________ га берилди.
(топширадиган шахснинг Ф.И.О.)‎‎
Тиббий хулосани олдим: 20 ___ йил «___» ____________ _________
‎‎(имзо)

3-ИЛОВА

«‎‎ТАСДИҚЛАЙМАН»
‎ ____________ тумани (шаҳри) ____-сонли умумтаълим мактаби директори
______ ‎‎ _________________‎‎
(имзо) ‎‎ (Ф.И.О.)‎‎
‎‎20 ___ йил «___» ________
‎‎Уйда якка тартибда таълим олаётган ____-синф ўқувчиси
‎ ____________________ учун тузилган
‎‎(ўқувчининг Ф.И.О.)
‎‎ДАРС ЖАДВАЛИ
Ҳафта кунлари‎‎ Фаннинг номи‎‎ Дарснинг бошланиш вақти‎‎ Дарснинг давомийлиги Ўқитувчининг Ф.И.О.‎‎
Душанба‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎
Сешанба ‎‎‎ ‎‎‎ ‎‎
Чоршанба‎ ‎‎
Пайшанба‎ ‎‎‎ ‎‎ ‎‎‎
Жума‎‎ ‎‎ ‎‎‎ ‎‎ ‎‎
Шанба ‎‎

4-ИЛОВА

‎‎Уйда якка тартибда таълим олаётган ____-синф ўқувчиси
‎ ____________________нинг
‎‎(ўқувчининг Ф.И.О.) ‎‎
«_______________________________» фанидан
(фаннинг номи)
БАҲОЛАШ ДАФТАРИ
Сана Мавзу номи Ўқувчига қўйилган баҳо Уй вазифаси Ота-онасининг имзоси
‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎
‎‎‎ ‎‎‎ ‎‎

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Можно использовать следующие HTML-теги и атрибуты: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <strike> <strong>