Ўқитувчининг замонавий қиёфаси

Q2

Имиджелогия

Инсонларга ёқиш санъати ва фани деб юритиладиган ушбу йўналиш,  ҳар бир инсонни жазибадор бўлишга ва инсонларга ёруғлик улашишни ўргатиш билан шуғулланади. Демак, Имижелогия – таъсир кўрсатиш технологияси.

 

Инсонларга таъсир кўрсатишнинг 2 усули мавжуд. “Ишонтириш усули” ва “Ёқиш усули”. Улардан сўнггиси самаралироқ.

Блез Паскаль

Инглиз тилидан «image» сўзининг ўзбек тилига таржимаси “кўриниш”, “қиёфа”, “сиймо”, “тимсол” маъноларини англатади. Шундан келиб чиқиб,

Имидж

  • қандайдир синтетик сиймо бўлиб, аниқ бир инсонга бўлган муносабатда инсонлар тафаккурида юзага келадиган ташкилот ёки бошқа ижтимоий объект қиёфасидир. У ўзида етарли даражада ҳис-туйғуга безалган объект тўғрисидаги ахборотни қамраб олади ва аниқ ижтимоий муносабат тасаввурини юзага келтиради.

 

Америка социологи Эрвин Гофманнинг  фикрича: Имиж – таассуротларни бошқариш санъатидир.

 

Имиджнинг  қадрият функцияларига қуйидагилар киради:

  1. Шахсни юксалтирадиган.

Ижобий имидж туфайли шахснинг сиймоси унинг маънавий хислатини намоён этади, визуал тарзда унинг энг яхши хусусиятлари моддий тарзда гавдаланади ҳамда унинг индивидуал  ўзига хослиги кўринади.

  1. Психотерапевтик.

         Жозибадор хусусиятга эга шахс, инсонлар эътибори ва ҳурматига муқаррар, унга бу биоэнергетик қувват тўлдириш ва тиклаш имконини беради, бунга ундаги ижобий барқарор хуш кайфият мисол бўлади. Ўзининг мақсадларига эришиш сари оптимист ва ўзига ишонч мавжуд.

Озроқ психофизик сарфлар орқали  ҳаётий ютуқларга эришиш мумкин.

 Имидж бу нафақат кўриниш, балки нутқ, муомала орқали намоён бўладиган тарбиявий жиҳатларни ҳам ўз ичига қамраб олади. Шулардан бири  -Ўзини тақдимот қилиш 

–ташқи қиёфа орқали инсонларнинг қизиқишларини орттирган ҳолда, ўзини намоён қила олиш, ўзига оғдира олиш ва эътиборни қарата олиш.

Фақатгина истеъдоднинг, билимнинг  ўзи етарли эмас, балки  ўқувчилар кўнглига ёқа олишни ҳам билиш карак. Аксарият инсонлардан нима учун айнан шу фанга қизиқасиз, деб сўралганда “Устозимни яхши кўрардим” ёки “Дарс жуда қизиқарли ўтарди” деган жавобларни оламиз. Демак ўқитувчи ўзини, фанини тақдимот қила олган.

 

Лидер имиджида шахсий яъни бирор шахснинг ўзигагина хос, ижтимоий, профессионал таркибий қисмлар ажралиб туради.

“Ўзини тақдимот қилишнинг умумий технологияси” 4 та асосий технологик жиҳатлардан иборат:

  1. Қиёфа визуализацияси
  2. Коммуникатив механика.
  3. Вербал эффект.
  4. Флюид нурланиш.

Қиёфа визуализацияси

фейсбилдинг: юз гигиенаси, физиогномика, косметологик тузатиш, макияж ёки визаж, сочларни парваришлаш ва мос турмак(ёки парик)ни танлаш;

  • кинесика: тана нафислиги, ҳатти-ҳаракат ва холат элегантлиги, ишора санъати, соғлом турмуш тарзи;
  • кийиниш усули: эркак ва аёллар замонавий мода олами тенденциялари, яхши кийиниб юриш, аксессуарлар самаралиги.

 

Коммуникатив механика

                      «80–20»формуласи

80-самарали визуал хусусияти,
20-самарали нутқий таъсир кўрсатиш

“Икки урушаётган кишидан гуноҳкорроғи

 ақллироғидир

Вольтер

Вербал эффект

  • оёқларнинг йиғилган ҳолатда туриши
  • қўлларнинг меъёрида ҳаракатланиши
  • овоз тембриннг жуда юқори эмаслиги ёки аксинча
  • Ўтирмасдан дарс ўтиш
  • Ваҳ.з

Нутқнинг  саводлилиги – имиджга таъсир кўрсатувчи кучли восита

 

Ифодали нутқнинг 10 қоидаси

  • Суҳбат моҳиятини билинг
  • Суҳбатдошга ҳурмат билан муносабатда бўлинГ
  • Мантиқий урғу, тўхтам ва ишора маҳаратига эга бўлинг
  • Жонли нутқдан фойдаланинг: метафора, қиёслар
  • Доимий қолипдаги сийқаси чиққан ва паразит (бузғунчи) сўзларни ишлатманг ( демак, анақа, хўп каби)
  • Шахсий жозибадорликдан фойдаланинг
  • Тилларни аралаштириб ишлатиш ва акцентдан қочинг
  • Суҳбатдошни алдаманг, ҳақиқатни нотўғри талқин қилманг
  • Нутқни драммалаштириш техникасидан фойдаланинг

 

Флюид нурланиш

Сизнинг имидж (қиёфа) ингиз томонидан қолдирилган биринчи таассурот, танишувнинг биринчи дақиқаларда шаклланади.

  • ёқимли ташқи кўриниш
  • гўзал ҳулқ-атвор
  • ифодали ва нафис нутқ
  • билимли
  • истеъдодли
  • ҳурматли ва жозибали билан

ўз имиджини ярата олган инсон шубҳасиз жамиятда муносиб ҳурмат ва ўрин топади.

 

Инсоннинг қандай кўринишга эгалиги, имиджи у ҳақида 92% тасаввур пайдо бўлади.

 

Ушбу шахс имижлари орқали ташкилот, муассасасаларнинг имижлари ҳосил бўлади.

Эркаклар расмий костюми

  • тантанали маросимлар учун алоҳида бўлиши керак
  • ҳар кунлик учун иккита костюм бўлиши тавсия қилинади

Бир нечта маслаҳатлар.

  •  Ёрқин рангли костюмларни кундузи, қорамтир тўқ ранглиларни кечқурун кийган маъқул.
  • Ҳар доим битта костюмни озода ва шай сақланг.
  • Ҳар доим ҳам мода ортидан қувманг. Яхшиси модно кийиниб ёмон кўрингандан кўра, оддий кийиниб яхши кўринган маъқул.
  • Агарда галстук сифатли матодан тикилган бўлса, боғламни ечиб юбормасдан бошдан ечган маъқул.

 Ҳар қандай расм, ранг, ҳажмдаги галстук нозик дид билан кўринадики, қачонки кўзга ёққол ташланмаса. Галстук костюмга мос бўлиши керак.

Қишда – қорамтир тўқ рангдаги, ёзда – ёрқин рангли тусдаги галстук таққан афзал.

Галстукдаги асосий ранг костюмдаги ранглардан бирига мос бўлгани афзал.

Катта савлатли эркаклар ифодали шаклдаги ва кенгроқ галстуклар таққани маъқул, озғин кишилар эса катта тугундаги ва кенг галстукларни тақмагани яхши.

Галстук тугилганда унинг тугуни кўйлак ёқасига мос тўғри келиши керак.

 Расмий аёл уст-боши

 

 Кийим танлашда риоя қилиниш керак бўлган асосий қоида – вақт ва муҳит билан мувофиқ бўлиш. Чунки ишга кийиладиган кийимда кино, театр ёки дам олиш масканлари га борилмиайди ва албатта аксинча.

Таълим муассаасасига кийинишда қатъиян ман этилади!

  • Жинси шимларда;
  • Майка ва футболкаларда;
  • Шаффоф, очиқ кўйлакларда;
  • Спорт либосларида;
  • Кесилган юбка ва кўйлакларда;

 

Расмий соч турмаги учун асосийси озодалик.

Бошқа инсонларнинг эътиборини қаратиш учун нафақат инсон чиройли кийиниш ва озода бўлиш керак, балки яхши хусусиятларга ҳам эга бўлиш керак.

  • ёқимли суҳбатдош бўла олиш керак;
  • нафис таббасум қила олиш даркор;
  • эҳтиросларни жиловлай олиш зарур;
  • хушмуомала бўла олиш керак.

Асосийси илмий салоҳиятли бўлиш керак.

  • зиёли;
  • кўланган мақсадга эриша олиш;
  • инсон ўзида истеъдодларни руёбга чиқаришга ҳаракат қилиш керак, зеро ҳар бир шахсда қобилият мавжуд.

Агарда инсон ўз имкониятларини тўғри баҳолай олса, у тўғри йўл топа олади. Унинг доим ўзига ишончи бўлади ва касбий фаолиятида ҳам шахсий ҳаётда ҳам омадли бўлади.

Имиджмейкерлар ташқи сиймони гавдалантирувчи мутахассислар, инсонларга ўзининг бетакрор имиджини яратишга кўмаклашадилар.

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Можно использовать следующие HTML-теги и атрибуты: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <strike> <strong>