Xabarlarga obuna bo'ling

MAKTAB DIREKTORI

Sana: 06-08-2018   /   RAHBARIYAT   /   Ko'rishlar: 80

Иномова Шоира Низомовна 1967 йил 15 декабрда Жиззах шаҳрида ишчи оиласида тугилган. Миллати узбек. Олий маълумотли, Жиззах давлат педагогика институтини тугатган. Ўзбек тили ва адабиёти мутахассислигига эга. Олий тоифали ўқитувчи. Миллий тикланиш демократик партияси аъзоси.

У 1984 йил 3 - сон умумийўрта таълим мактабини тугатган. Педагоглик фаолиятини 1989 йил «Чарос» номли 35 - болалар богчасида тарбиячиликдан бошлаган.

У 1990 йил Жиззах шаҳрида янги очилган 22 - иктидорли ўқувчилар гимназиясига ишга кабул килинган. 1996 - 1997 укув йилидан то 1999 - 2000 укув йилига кадар ушбу гимназияда «Маънавий ва маърифий ишлар буйича директор уринбосари лавозимида ишлаган. Шу йилларда педагоглик иш фаолияти билан бирга Жиззах шахар телевидениесининг жамотчи мухбири, ФМДПида матбуот котиби вазифасида ишлаган.

2000 йил сентябр ойидан то декабр ойигача 23-сон «Шабода» номли болалар богчасида мудира лавозимида ишлаган.

2000 йил дан то 2004 йилга кадар Жиззах шахар хокими уринбосари ва шахар Хотин - кизлар кумитаси раиси лавозимида ишлаган.

2004 йил 4 - декабрдан то шу кунга кадар Жиззах шахар4- сонумумтаълим мактабида директор лавозимида ишлаб келмокда.

У оилали уч нафар фарзанди бор.

«Мустакиллик тафаккури», «Хеч кимга бермаймиз сени Узбекистон», «ХХI аср парламенти сари», «Сайловлар ва биз» каби бир катор сиёсий курсатувлармуаллифи хам булиб фаолият курсатган. Шу йили юкоридаги хизматлари учун «Узбекистон Республикаси Халк маорифи аълочиси» унвони билантакдирлинган.

2015 йилда А.Авлоний номидаги педагог кадрларни кайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институтида мактаб директорлари уртасида утказилган «Давр рахбари» танловида узининг «I, YOU, THEY» консепцияси билан катнашиб фахрли уринни эгаллаган.

Уз фаолияти давомида вилоят микёсида таълим сифати ва самарадорлигини ошириш, укувчиларни комил инсон килиб тарбиялашда курсаган жонбозликлари хамда фидойилиги учун вилоят, шахар хокимлиги, халк таълими бошкармасининг бир нечта фахрий ёрликлари, ташаккурномалари хамда дипломлари билан такдирланган.

Жорий йилнинг июнь ойида Узбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев ташаббуси билан очилган «Тадбиркорликка кумаклашиш маркази» да ташкил этилган «Халк виждони» вилоят курсатувида «Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси» мавзусида нутк сузлади.

Бугунги кунда шунингдек, Жиззах шахар телевидениеси кошида таълим тизимида булаётган янгиликларни ёритиб бориш хамда педагог ходимларни кизиктирган саволларга жавоблар бериш максадида «Маориф соати» курсатувига муаллифлик хамда бошловчилик килиб келмокда.
скачать dle 12.0

Fikrlar: 0

Fikr qoldirish